350-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида турганимда бир киши у зотнинг олдиларига киришга изн сўради. У зот: «Уруғининг жуда бўлмағур кишиси-да [ёки уруғининг жуда бўлмағур одами-да]», дедилар, сўнг унга киришга изн бердилар ва юмшоқ гапирдилар. У чиқиб кетгач: «Айтадиганингизни айтиб, (у келгач) юмшоқ гапирдингиз-ку?», дедим. У зот: «Эй Оиша! Одамларнинг энг ёмони қабиҳлигидан сақланиш учун одамлар тарк этган [ёки ташлаб қўйган] кишидир», дедилар».

350- حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عُمَرَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتِ: اسْتَأْذَنَ رَجُلٌ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَأَنَا عِنْدَهُ، فَقَالَ: بِئْسَ ابْنُ الْعَشِيرَةِ أَوْ أَخُو الْعَشِيرَةِ، ثُمَّ أَذِنَ لَهُ، فَأَلانَ لَهُ الْقَوْلَ، فَلَمَّا خَرَجَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، قُلْتَ مَا قُلْتَ ثُمَّ أَلَنْتَ لَهُ الْقَوْلَ ؟ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ، إِنَّ مِنْ شَرِّ النَّاسِ مَنْ تَرَكَهُ النَّاسُ أَوْ وَدَعَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ فُحْشِهِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш