Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтади:
«Отамдан Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамнишинларига нисабатан сийратлари қандай бўлгани ҳақида сўрадим. У киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам доимий очиқ юзли, кенгфеъл, кечиримли эдилар. Қўпол ҳам, дағал ҳам, бақириб юрувчи ҳам, беҳаё сўзловчи ҳам, танбеҳ берувчи ҳам, айбловчи ҳам, зиқна ҳам эмасдилар. Ёқтирмайдиган ишлар (саҳобалардан содир бўлса), ўзларини биламаганга солар, лекин бошқа умидвор кишини ўша ишдан ноумид қилмас, (у зотни ўзлари ёқтирмаган нарсага таклиф қилса) унга жавоб қайтармас эдилар. Уч нарсадан ўзларини тийган эдилар: тортишишдан, кўп гапиришдан ва фойдасиз ишлар билан шуғулланишдан. Одамларга ҳам нисбатан уч нарсадан ўзларини тийган эдилар: ҳеч кимни мазаммат қилмасдилар, бировни айбламасдилар ва камчилигини қидирмасдилар. Фақатгина савоб умид қилинадиган ўринларда гапирардилар. Гапирганларида ўтирганлар жим бўлиб қолар, гўё бошларига қуш қўнгандек бўларди. У зот сукут салаганда саҳобалар гапиришарди. У зотнинг ҳузурларида бирор сўзни талашиб мунозара қилишмасди. У зотнинг олдиларида ким гапирса, гапини тугутгунча ҳамма қулоқ солиб тингларди. У зотнинг ҳузурларида уларнинг суҳбати: биринчи келиб ўтирган гапирар эди. (Яъни биров мажлиснинг ўртасида келиб, ўзидан ўзи гапириб кетмас эди). У зот улар кулган нарсадан кулар, улар ҳайрон қолган нарсадан ҳайрон қолар эдилар. Бегон кишининг гапи ва саволидаги қўполлигига сабр қилардилар. Ҳатто саҳобалари бегона кишиларни (савол сўрашлари учун) олиб келишарди. У зот: «Агар бир нарсани излаб юрган муҳтожни кўрсангиз, унга ёрдам беринг», дердилар. Мақтовни қабул қилмас эдилар, фақат (кўрсатган илтифотларига) миннатдорчилик билдирувчи томонидан айтилса, унда қабул қилардилар. Бировнинг гапини бўлмас эдилар, фақатгина (Ҳақ таолонинг белгилаган) ҳаддидан ошса, уни қайтариқ ёки ўринларидан туриб кетиш билан унинг гапини бўлардилар».
351- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا جُمَيْعُ بْنُ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْعِجْلِيُّ، قَالَ: أَنْبَأَنَا رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ مِنْ وَلَدِ أَبِي هَالَةَ زَوْجِ خَدِيجَةَ، وَيُكْنَى أَبَا عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنٍ لأَبِي هَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ، قَالَ: قَالَ الْحُسَيْنُ: سَأَلْتُ أَبي عَنْ سِيرَةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فِي جُلَسَائِهِ، فَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، دَائِمَ الْبِشْرِ، سَهْلَ الْخُلُقِ، لَيِّنَ الْجَانِبِ، لَيْسَ بِفَظٍّ وَلا غَلِيظٍ، وَلا صَخَّابٍ وَلا فَحَّاشٍ، وَلا عَيَّابٍ وَلا مُشَاحٍ، يَتَغَافَلُ عَمَّا لا يَشْتَهِي، وَلا يُؤْيِسُ مِنْهُ رَاجِيهِ وَلا يُخَيَّبُ فِيهِ، قَدْ تَرَكَ نَفْسَهُ مِنْ ثَلاثٍ: الْمِرَاءِ، وَالإِكْثَارِ، وَمَا لا يَعْنِيهِ، وَتَرَكَ النَّاسَ مِنْ ثَلاثٍ: كَانَ لا يَذُمُّ أَحَدًا، وَلا يَعِيبُهُ، وَلا يَطْلُبُ عَوْرتَهُ، وَلا يَتَكَلَّمُ إِلَّا فِيمَا رَجَا ثَوَابَهُ، وَإِذَا تَكَلَّمَ أَطْرَقَ جُلَسَاؤُهُ، كَأَنَّمَا عَلَى رُؤُوسِهِمُ الطَّيْرُ، فَإِذَا سَكَتَ تَكَلَّمُوا لا يَتَنَازَعُونَ عِنْدَهُ الْحَدِيثَ، وَمَنْ تَكَلَّمَ عِنْدَهُ أَنْصَتُوا لَهُ حَتَّى يَفْرُغَ، حَدِيثُهُمْ عِنْدَهُ حَدِيثُ أَوَّلِهِمْ، يَضْحَكُ مِمَّا يَضْحَكُونَ مِنْهُ، وَيَتَعَجَّبُ مِمَّا يَتَعَجَّبُونَ مِنْهُ، وَيَصْبِرُ لِلْغَرِيبِ عَلَى الْجَفْوَةِ فِي مَنْطِقِهِ وَمَسْأَلَتِهِ، حَتَّى إِنْ كَانَ أَصْحَابُهُ يَسْتَجْلِبُونَهُ، وَيَقُولُ: إِذَا رَأَيْتُمْ طَالِبَ حَاجَةٍ يِطْلُبُهَا فَأَرْفِدُوهُ، وَلا يَقْبَلُ الثَّنَاءَ إِلَّا مِنْ مُكَافِئٍ وَلا يَقْطَعُ عَلَى أَحَدٍ حَدِيثَهُ حَتَّى يَجُوزَ فَيَقْطَعُهُ بِنَهْيٍ أَوْ قِيَامٍ