355-ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб нарса беришларини сўради. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менда ҳеч вақо йўқ. Лекин сен менинг номимдан (қарзга) нарса сотиб ол. Менга бирор нарса келса, уни ўзим тўлайман», дедилар. Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз бунга бериб бўлгансиз. Ўзингиз қодир бўлмаган нарсага Аллоҳ сизни буюрмаган», деди. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг гапини ёқтирмадилар. Ансорлардан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расли, инфоқ қилинг. Арш эгаси камбағал қилиб қўйишидан қўрқманг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар. Ансорийнинг гапидан юзларида хурсандлик аломти кўринди ва: «Мана шунга буюрилганман», дедилар».

355- حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ مُوسَى بْنِ أَبِي عَلْقَمَةَ الْمَدِينِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ هِشَامِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَسْلَمَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، أَنَّ رَجُلا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَسَأَلَهُ أَنْ يُعْطِيَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: مَا عِنْدِي شَيْءٌ، وَلَكِنِ ابْتَعْ عَلَيَّ، فَإِذَا جَاءَنِي شَيْءٌ قَضَيْتُهُ فَقَالَ عُمَرُ: يَا رَسُولَ اللهِ، قَدْ أَعْطَيْتَهُ فَمَّا كَلَّفَكَ اللَّهُ مَا لا تَقْدِرُ عَلَيْهِ، فَكَرِهَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم قَوْلَ عُمَرَ، فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنْفِقْ وَلا تَخَفْ مِنْ ذِي الْعَرْشِ إِقْلالا، فَتَبَسَّمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَعُرِفَ فِي وَجْهِهِ الْبِشْرَ لِقَوْلِ الأَنْصَارِيِّ، ثُمَّ قَالَ: بِهَذَا أُمِرْتُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш