37-ҳадис

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Анас ибн Моликдан: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сочларини бўяганмилар?», деб сўрадим. У: «Бўяшга етиб бормаган. Фақат икки чаккаларида озгина нарса (оқ мўй) бор эди холос. Лекин Абу Бакр ҳино ва катам* билан бўярди», деди».

*Катам ‒ Яманда ўсадиган ўсимлик, ундан бўёқ олинади, бўялганда тўқ қизил ранг беради. Уни ҳинно билан аралаштириб бўялганда эса қизғиш-қорамтир ранг ҳосил бўлади.

37- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: أَخْبَرَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: أَخْبَرَنَا هَمَّامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ: قُلْتُ لأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: هَلْ خَضَبَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ؟ قَالَ: لَمْ يَبْلُغْ ذَلِكَ، إِنَّمَا كَانَ شَيْئًا فِي صُدْغَيْهِ وَلَكِنْ أَبُو بَكْرٍ، خَضَبَ بِالْحِنَّاءِ وَالْكَتَمِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш