Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одатда чиқмайдиган ва ҳеч ким билан кўришмайдиган вақтда (уйларидан) чиқдилар. Шу вақт Абу Бакар у зотнинг олдиларига келди. Шунда Расулуллоҳ: «Эй Абу Бакр, сени нима етаклаб келди?», дедилар. Абу Бакр: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиш, юзларига назар солиш ва салом бериш учун келдим», деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Умар келди. У зот: «Эй Умар, сени нима етаклаб келди?», дедилар. Умар: «Очлик эй Аллоҳнинг Расули», деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда ҳам бироз очлик бор», дедилар ва Абу Ҳайсам ибн Таййиҳон Ансорийнинг уйига йўл олдилар. Унинг хурмо ва қўйлари кўп эди, бироқ хизматкори йўқ эди. Уни (уйидан) топмадилар ва аёлидан: «Хўжайининг қаерда?», деб сўрашди. Аёли: «Ширин сув олиб келиш учун кетганди», деди. Бир оз ўтмай Абу Ҳайсам сув тўла мешни кўтариб келиб уни қўйди. Сўнг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни қучоқлаб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин», деди. Сўнг уларни боғига олиб бориб, улар учун гилам тўшади. Сўнгра хурмо дарахтига бориб уларга бир бош хурмо олиб келди. Шунда Набий саллаллоҳу алайхи васаллам «Бизга ҳўлларини ажратиб келмадингми?», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўзингиз танлашингизни ҳоҳладим [ёки ҳул ва қуруқларидан танлашингизни ҳоҳладим]», деди. Шунда улар ўша сувдан ичдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, бу сизлар қиёматда сўраладиган неъматлардандир – салқин соя, пишган хурмо, муздек сув», дедилар. Абу Ҳайсам уларга таом тайёрлаш учун кетди. Набий саллаллоҳу алайхи васаллам: «Соғиладиганини сўймагин», дедилар. Уларга урғочи ёки эркак эчки боласини сўйиб келтирди ва улар едилар. Шунда Набий саллаллоҳу алайхи васаллам: «Хизматкоринг борми?», дедилар. У: «Йўқ», деди. У зот: «Агар асирлар келса олдимизга келгин», дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васалламнинг олдиларига учинчиси бўлмаган иккита қул келтирилди. Абу Ҳайсам Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васаллам «Шу иккаласидан бирини танла», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Набийси, мен учун ўзингиз танлаб беринг», деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васаллам: «Маслаҳат берилиши сўралган инсон ишонч билдирилган одамдир. Мана бунисини ол, мен уни намоз ўқиганини кўрдим. Унга яхши муомила қил*», дедилар. Абу Ҳайсам аёлининг олдига бориб, унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васалламнинг сўзларини етказди. Шунда хотини: «Сен фақатгина уни озод қилсанггина Набий саллаллоҳу алайхи васалламнинг у ҳақида айтганларини бажара оласан», деди. Абу Ҳайсам: «У озод», деди. Набий саллаллоҳу алайхи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор набий ёки халифа юборса, албатта у билан бирга икки хил хос маслаҳатчиси бўлади: яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган хос маслаҳатчилар ҳамда унга нисбатан бузғунчилик қилишда кучини аямайган хос маслаҳатчилар. Ким ёмон маслаҳатчилардан сақланса, ҳақиқий сақланган бўлибди», дедилар».
Изоҳ: Таржимада «муомала қилинглар» деб ўгирилган сўз араб тилида жуда кенг маънода қўлланади. Бу сўз «бир-бирингизни шунга буюринглар», «ўзаро тавсия беринглар», «ушбу васиятимни қабул қилиб, унга амал қилинглар» деган мазмунларни ҳам ўз ичига олади.
372- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، قَالَ: حَدَّثَنَا آدَمُ بْنُ أَبِي إِيَاسٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا شَيْبَانُ أَبُو مُعَاوِيَةَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ عُمَيْرٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فِي سَاعَةٍ لا يَخْرُجُ فِيهَا، وَلا يَلْقَاهُ فِيهَا أَحَدٌ، فَأَتَاهُ أَبُو بَكْرٍ، فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكَ يَا أَبَا بَكْرٍ ؟، قَالَ: خَرَجْتُ أَلْقَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنْظُرُ فِي وَجْهِهِ، وَالتَّسْلِيمَ عَلَيْهِ، فَلَمْ يَلْبَثْ أَنْ جَاءَ عُمَرُ، فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكَ يَا عُمَرُ ؟، قَالَ: الْجُوعُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ صلى الله عليه وسلم: وَأَنَا قَدْ وَجَدْتُ بَعْضَ ذَلِكَ، فَانْطَلَقُوا إِلَى مَنْزِلِ أَبِي الْهَيْثَمِ بْنِ التَّيْهَانِ الأَنْصَارِيِّ، وَكَانَ رَجُلا كَثِيرَ النَّخْلِ وَالشَّاءِ، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ خَدَمٌ، فَلَمْ يَجِدُوهُ، فَقَالُوا لامْرَأَتِهِ: أَيْنَ صَاحِبُكِ ؟ فَقَالَتِ: انْطَلَقَ يَسْتَعْذِبُ لَنَا الْمَاءَ، فَلَمْ يَلْبَثُوا أَنْ جَاءَ أَبُو الْهَيْثَمِ بِقِرْبَةٍ يَزْعَبُهَا، فَوَضَعَهَا ثُمَّ جَاءَ يَلْتَزِمُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَيُفَدِّيهِ بِأَبِيهِ وَأُمِّهِ، ثُمَّ انْطَلَقَ بِهِمْ إِلَى حَدِيقَتِهِ فَبَسَطَ لَهُمْ بِسَاطًا، ثُمَّ انْطَلَقَ إِلَى نَخْلَةٍ فَجَاءَ بِقِنْوٍ فَوَضَعَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: أَفَلا تَنَقَّيْتَ لَنَا مِنْ رُطَبِهِ ؟ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَرَدْتُ أَنْ تَخْتَارُوا، أَوْ تَخَيَّرُوا مِنْ رُطَبِهِ وَبُسْرِهِ، فَأَكَلُوا وَشَرِبُوا مِنْ ذَلِكَ الْمَاءِ فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: هَذَا وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ مِنِ النَّعِيمِ الَّذِي تُسْأَلُونَ عَنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ظِلٌّ بَارِدٌ، وَرُطَبٌ طَيِّبٌ، وَمَاءٌ بَارِدٌ فَانْطَلَقَ أَبُو الْهَيْثَمِ لِيَصْنَعَ لَهُمْ طَعَامًا فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: لا تَذْبَحَنَّ ذَاتَ دَرٍّ، فَذَبَحَ لَهُمْ عَنَاقًا أَوْ جَدْيًا، فَأَتَاهُمْ بِهَا فَأَكَلُوا، فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: هَلْ لَكَ خَادِمٌ ؟، قَالَ: لا، قَالَ: فَإِذَا أَتَانَا، سَبْيٌ، فَأْتِنَا فَأُتِيَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِرَأْسَيْنِ لَيْسَ مَعَهُمَا ثَالِثٌ، فَأَتَاهُ أَبُو الْهَيْثَمِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: اخْتَرْ مِنْهُمَا فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، اخْتَرْ لِي فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ الْمُسْتَشَارَ مُؤْتَمَنٌ، خُذْ هَذَا، فَإِنِّي رَأَيْتُهُ يُصَلِّي، وَاسْتَوْصِ بِهِ مَعْرُوفًا فَانْطَلَقَ أَبُو الْهَيْثَمِ إِلَى امْرَأَتِهِ، فَأَخْبَرَهَا بِقَوْلِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتِ امْرَأَتُهُ: مَا أَنْتَ بِبَالِغٍ حَقَّ مَا قَالَ فِيهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلَّا بِأَنْ تَعْتِقَهُ، قَالَ: فَهُوَ عَتِيقٌ، فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ اللَّهَ لَمْ يَبْعَثْ نَبِيًّا وَلا خَلِيفَةً إِلَّا وَلَهُ بِطَانَتَانِ: بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَاهُ عَنِ الْمُنْكَرِ، وَبِطَانَةٌ لا تَأْلُوهُ خَبَالا، وَمَنْ يُوقَ بِطَانَةَ السُّوءِ فَقَدْ وُقِيَ