376-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида нонушта ва кечки овқатда нон ва гўшт жамланмаган. Фақатгина (саҳобалар) жамоати билан бирга бўлганлари шундай нон ва гўшт бўлган».

Абу Абдуллоҳ айтади: «Баъзилар: «Ҳадисдаги «зофаф» сўзи қўлларнинг кўплиги деган маънони англатади», деган».

376- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَفَّانُ بْنُ مُسْلِمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبَانُ بْنُ يَزِيدَ الْعَطَّارُ، قَالَ: حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، لَمْ يَجْتَمِعْ عِنْدَهُ غَدَاءٌ وَلا عَشَاءٌ مِنْ خُبْزٍ وَلَحْمٍ، إِلَّا عَلَى ضَفَفٍ

قَالَ عَبْدُ اللهِ:، قَالَ بَعْضُهُمْ: هُوَ كَثْرَةُ الأَيْدِي

Улашиш
|
|
Нусха олиш