385-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга охирги қараганим душанба куни эшикпарданинг кўтарилиш пайтида эди. У зотнинг юзларига қарадим, юзлари (ҳусн ва гўзалликда) худди мусҳаф варақидай эди. Одамлар (намозда) Абу Бакрнинг ортида эди. Улар (намозни бузиб) ҳаракатланишмоқчи бўлишди. Шунда у зот жойларида қолишга ишора қилдилар. Абу Бакр уларга имомлик қиларди. Эшикпардани тушуришди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўша куннинг охирида вафот этдилар».

385- حَدَّثَنَا أَبُو عَمَّارٍ الْحُسَيْنُ بْنُ حُرَيْثٍ، وَقُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: آخِرُ نَظْرَةٍ نَظَرْتُهَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، كَشْفُ السِّتَارَةِ يَوْمَ الاثْنَيْنِ، فَنَظَرْتُ إِلَى وَجْهِهِ كَأَنَّهُ وَرَقَةُ مُصْحَفٍ، وَالنَّاسُ خَلْفَ أَبِي بَكْرٍ، فَكَادَ النَّاسُ أَنْ يَضْطَربُوا، فَأَشَارَ إِلَى النَّاسِ أَنِ اثْبُتُوا، وَأَبُو بَكْرٍ يَؤُمُّهُمْ وَأَلْقَى السِّجْفَ، وَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ آخِرِ ذَلِكَ الْيَوْمِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш