397-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўлим шиддатидан бўлган оғриқни (муборак баданларида) ҳис қилганда Фотима розияллоҳу анҳо: «Во карбоҳ»*, деди. Шунда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин отангга ғам-машаққат йўқ. Ҳеч ким четлаб ўтмайдиган нарса отангга келди. Йўлиқиш қиёмат кунида», дедилар».

* Мусибатга учраганда айтиладиган сўз бўлиб, бунинг маъноси «Во нақадар оғир ғам», деган.

397- حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الزُّبَيْرِ، شَيْخٌ بَاهِلِيٌّ قَدِيمٌ بَصْرِيٌّ قَالَ: حَدَّثَنَا ثَابِتٌ الْبُنَانِيُّ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: لَمَّا وَجَدَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، مِنْ كُرَبِ الْمَوْتِ مَا وَجَدَ، قَالَتْ فَاطِمَةُ: وَاكَرْبَاهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: لا كَرْبَ عَلَى أَبِيكِ بَعْدَ الْيَوْمِ، إِنَّهُ قَدْ حَضَرَ مِنْ أَبِيكِ مَا لَيْسَ بِتَارِكٍ مِنْهُ أَحَدًا الْمُوافَاةُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш