398-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Умматимдан кимда иккита фарат* бўлса, Аллоҳ у иккиси ила уни жаннатга киритади», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Умматингиздан фарати битта бўлганларчи?», деди. У зот: «Битта фарати борни ҳам, эй муваффақ қилинган», дедилар. У: «Умматингиздан умуман фарати йўқларчи?», деди. У зот: «Мени ўзим ҳам умматимга фаратман. Мени йўқотишдек оғир мусибатга асло йўлиқишмаган», дедилар».

Изоҳ: «Фарат» деб лашкардан олдин бориб, уларнинг келишига дам оладиган жой тайёрлаб турувчига айтилади. Ота-онадан олдин вафот этган ёш болалар ҳам олдиндан бориб, улар учун жаннатдан жой ҳозирлаб тургани боис «фарат» дейилади.

398- حَدَّثَنَا أَبُو الْخَطَّابِ زِيَادُ بْنُ يَحْيَى الْبَصْرِيُّ، وَنَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ، قَالا: حَدَّثَنَا عَبْدُ رَبِّهِ بْنُ بَارِقٍ الْحَنَفِيُّ، قَالَ: سَمِعْتُ جَدِّي أَبَا أُمِّي سِمَاكَ بْنَ الْوَلِيدِ يُحَدِّثُ، أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عَبَّاسٍ، يُحَدِّثُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَقُولُ: مَنْ كَانَ لَهُ فَرَطَانِ مِنْ أُمَّتِي أَدْخَلَهُ اللَّهُ تَعَالَى بِهِمَا الْجَنَّةَ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: فَمَنْ كَانَ لَهُ فَرَطٌ مِنْ أُمَّتِكَ ؟ قَالَ: وَمَنْ كَانَ لَهُ فَرَطٌ يَا مُوَفَّقَةُ قَالَتْ: فَمَنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ فَرَطٌ مِنْ أُمَّتِكَ ؟ قَالَ: فَأَنَا فَرَطٌ لأُمَّتِي، لَنْ يُصَابُوا بِمِثْلِي

Улашиш
|
|
Нусха олиш