408-ҳадис

Абу Молик Ашжаъий отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди», дедилар».

Абу Исо айтади: «Абу Моликнинг исми Саъд ибн Ториқ ибн Ашямдир. Ториқ ибн Ашям эса Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлиб, Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилган. Али ибн Ҳужрнинг шундай деётганини эшитганман: «Халаф ибн Халифа: «Мен ёш болалигимда Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Амр иб Ҳурайсни кўрганман», деди».

408- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ: حَدَّثَنَا خَلَفُ بْنُ خَلِيفَةَ، عَنْ أَبِي مَالِكٍ الأَشْجَعِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي،

قَالَ أَبُو عِيسَى: وَأَبُو مَالِكٍ هَذَا هُوَ: سَعْدُ بْنُ طَارِقِ بْنِ أَشْيَمَ، وَطَارِقُ بْنُ أَشْيَمَ هُوَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَقَدْ رَوَى عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَحَادِيثَ، سَمِعْتُ عَلِيَّ بْنَ حُجْرٍ، يَقُولُ: قَالَ خَلَفُ بْنُ خَلِيفَةَ: رَأَيْتُ عَمْرَو بْنَ حُرَيْثٍ صَاحِبَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَأَنَا غُلامٌ صَغِيرٌ

Улашиш
|
|
Нусха олиш