45-ҳадис

Абу Римса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ўғлим билан бирга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот: «Бу сенинг ўғлингми?», дедилар. Мен: «Ҳа, уни эътироф қиламан», дедим. У зот: «У сенга жиноят қилмайди, сен унга жиноят қилмайсан (яъни: бировнинг гуноҳини биров кўтармайди)», дедилар. (У зотнинг бошларидаги) оқ соч толасини қизғиш рангда кўрдим».

Абу Исо айтади: «Бу борада ривоят қилинган энг яхши ва баён қилиб берувчи ҳадис мана шу. Чунки саҳиҳ ривоятлар шуни айтадики: Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари ҳали оқликка етмаган эди».

Абу Римсанинг исми: Рифоа ибн Ясриб Таймий.              

45- حدثنى أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ عُمَيْرٍ، عَنِ إِيَادِ بْنِ لَقِيطٍ، قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبُو رِمْثَةَ، قَالَ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَعَ ابْنٍ لِي، فَقَالَ: «ابْنُكَ هَذَا؟»، فَقُلْتُ: نَعَمْ، أَشْهَدُ بِهِ، قَالَ: «لا يَجْنِي عَلَيْكَ، وَلا تَجْنِي عَلَيْهِ»، قَالَ: وَرَأَيْتُ الشَّيْبَ أَحْمَرَ

 قَالَ أَبُو عِيسَى: هَذَا أَحْسَنُ شَيْءٍ رُوِيَ فِي هَذَا الْبَابِ، وَأَفْسَرُ لأَنَّ الرُّوَايَاتِ الصَّحِيحَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم لَمْ يَبْلُغِ الشَّيْبَ. وَأَبُو رِمْثَةَ اسْمُهُ: رِفَاعَةُ بْنُ يَثْرِبِيٍّ التَّيْمِيُّ

Улашиш
|
|
Нусха олиш