60-ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийсалар, у хоҳ салла бўлсин, хоҳ кўйлак ёки ридо бўлсин, унинг номини айтиб, «Аллоҳумма лакал ҳамду. Кама касавтаниҳи. Асъалука хойроҳу ва хойро ма суниа лаҳу. Ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма суниа лаҳу», деб дуо қилар эдилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим буни менга қандай кийдирган бўлсанг Сенга шундай ҳамд бўлсин! Сендан бу либоснинг яхшилиги ва либосни нима учун тикилган бўлса ўшанинг яхшилигини сўрайман. Аллоҳим бу либоснинг ёмонлиги ва нима учун тикилган бўлса, ўшанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман».

60- حَدَّثَنَا سُوَيْدُ بْنُ نَصْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ الْمُبَارَكِ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ إِيَاسٍ الْجُرَيْرِيِّ، عَنْ أَبِي نَضْرَةَ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، إِذَا اسْتَجَدَّ ثَوْبًا سَمَّاهُ بِاسْمِهِ عِمَامَةً أَوْ قَمِيصًا أَوْ رِدَاءً، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا كَسَوْتَنِيهِ، أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш