71-ҳадис

Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдик. Эгнида қизилга бўялган канопдан тикилган бир жуфт кийим бор эди. У кийимининг бирига бурнини артиб: «Бай‑бай! Абу Ҳурайра канопга бурнини артяпти‑я? Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оишанинг ҳужраси орасида ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушардим. Шунда биров келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Мени жинни деб ўйлашарди. Ҳолбуки, менда жиннилик йўқ эди, у очлик эди», деди».

71- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا حماد بن زيد , عن أيوب , عن محمد بن سيرين , قال: كُنَّا عِنْدَ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه وَعَلَيْهِ ثَوْبَانِ مُمَشَّقَانِ مِنْ كَتَّان فَتَمَخَّطَ في أحدهما. فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: بَخْ بَخْ يَتَمَخَّطُ أَبُو هُرَيْرَةَ فِى الْكَتَّانِ. لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَإِنِّى لأَخِرُّ فِيمَا بَيْنَ مِنْبَرِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وحُجْرَةِ عَائِشَةَ رضي الله عنها مَغْشِيًّا عَلَيَّ، فَيَجِىءُ الْجَائِي فَيَضَعُ رِجْلَهُ عَلَى عُنُقِى، يُرَى أَنّ بِي جْنُونٌا، وَمَا بِي جُنُونٍ، ومَا هو إِلَّا الْجُوعُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш