192-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилаётиб, «Шалвор – изор топа олмаганларга, махси эса шиппак топа олмаганларгадир – яъни эҳромдагиларгадир», деганларини эшитдим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Изор топа олмаган киши шалворни сўтиб, йиртиб, изор қила олса, шундай қилади. Аммо бунда аврати тўсилмаса, ўша ҳолича кийса ҳам жоиз.

192 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَهُوَ يَخْطُبُ يَقُولُ: «السَّرَاوِيلُ لِمَنْ لَمْ يَجِدِ الْإِزَارَ، وَالْخُفَّانِ لِمَنْ لَمْ يَجِدِ النَّعْلَيْنِ - يَعْنِي الْمُحْرِمَ -».

[خ 1841، م 1178، ت 834، س 2671، د 1829، جه 2931].

Улашиш
|
|
Нусха олиш