194-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади:

«Бир киши туясидан йиқилиб, бўйни синиб ўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уни сув ва сидр билан ювинглар, иккита матога кафанланглар, бошини ёпманглар, чунки Аллоҳ уни қиёмат куни талбия айтган ҳолида тирилтиради».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Сидр – ширин ва хушбўй мевали бутасимон дарахт. Тропик ва субтропик минтақаларда ўсади.

194 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، خَرَّ رَجُلٌ مِنْ بَعِيرِهِ، فَوُقِصَ فَمَاتَ، فَقَالَ: «اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ فِي ثَوْبَيْهِ، وَلَا تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، فَإِنَّ اللهَ يَبْعَثُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مُلَبِّيًا».

[خ 1265، م 1206، ت 951، س 1904، د 3238، جه 3084].

Улашиш
|
|
Нусха олиш