221-ҳадис

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мингашиб олган эдим. У зот Арафот куни кечқурун ва Жамъ куни эрталаб одамлар қайтаётган пайтда туяларини (тез юришдан) тутиб туриб, уларга: «Оҳиста юринглар», дедилар. Ниҳоят, Муҳассирга – у ҳам Минонинг бир қисми – кириб борганда: «Жамрада отиладиган хазф тошларини олволинглар», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то Жамрада тош отгунча тинмай талбия айтдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

221 - عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ، وَكَانَ رَدِيفَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ فِي عَشِيَّةِ عَرَفَةَ وَغَدَاةِ جَمْعٍ لِلنَّاسِ حِينَ دَفَعُوا: «عَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ» وَهُوَ كَافٌّ نَاقَتَهُ، حَتَّى دَخَلَ مُحَسِّرًا - وَهُوَ مِنْ مِنًى - قَالَ: «عَلَيْكُمْ بِحَصَى الْخَذْفِ الَّذِي يُرْمَى بِهِ الْجَمْرَةُ» وَقَالَ:لَمْ يَزَلْ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُلَبِّي، حَتَّى رَمَى الْجَمْرَةَ.

[خ 1544، م 1282، ت 918، س 3018، د 1815، جه 3039].

Улашиш
|
|
Нусха олиш