Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга даъволарига кўра берилаверса, айримлар одамларнинг қонию мол‑мулкини даъво қилган бўлишарди. Шунинг учун даъво қилинган одамга қасам юклатилади», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
344 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَوْ يُعْطَى النَّاسُ بِدَعْوَاهُمْ، لَادَّعَى نَاسٌ دِمَاءَ رِجَالٍ وَأَمْوَالَهُمْ، وَلَكِنَّ الْيَمِينَ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ».
[خ 2514، م 1711، ت 1342، س 5425، د 3619، جه 2321].
Абу Бакрадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч ким ғазабнок ҳолида икки киши ўртасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
345 - عَنْ أَبِي بَكْرَةَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَحْكُمْ أَحَدٌ بَيْنَ اثْنَيْنِ وَهُوَ غَضْبَانُ».
[خ 7158، م 1717، ت 1334، س 5406، د 3589، جه 2316].
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларининг эшиги олдида довлашганларнинг шовқинини эшитиб, уларнинг олдига чиқдилар ва шундай дедилар: «Мен ҳам оддий бир инсонман. Менга довлашганлар келади. Эҳтимол, бири бошқасидан балоғатлироқ бўлса, уни тўғрисўз деб ўйлаб, унинг фойдасига ҳукм чиқарарман. Кимнинг фойдасига бир мусулмоннинг ҳақини ҳукм қилсам, у дўзахдан бир парчадир. Ана, уни олсин ёки ташласин (ихтиёри ўзида)».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
346 - عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سَمِعَ جَلَبَةَ خَصْمٍ بِبَابِ حُجْرَتِهِ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: «إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّهُ يَأْتِينِي الْخَصْمُ، فَلَعَلَّ بَعْضَهُمْ أَنْ يَكُونَ أَبْلَغَ مِنْ بَعْضٍ، فَأَحْسِبُ أَنَّهُ صَادِقٌ، فَأَقْضِي لَهُ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ مُسْلِمٍ، فَإِنَّمَا هِيَ قِطْعَةٌ مِنَ النَّارِ، فَلْيَحْمِلْهَا أَوْ يَذَرْهَا».
[خ 2458، م 1713، ت 1339، س 5401، د 3583، جه 2317].