106-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотга чиқдим. Туям чарчаб қолиб, кечикиб кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан олдин етиб келдилар, мен эса тонгда етиб келдим. Масжидга келсам, у зот масжид эшигининг олдида эканлар. У зот: «Энди келдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У зот: «Туянгни қўй. Кириб, икки ракъат намоз ўқи», дедилар. Кириб, намоз ўқидим­да, кейин қайтиб чиқдим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

106 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: خَرَجْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي غَزَاةٍ فَأَبْطَأَ بِي جَمَلِي وَأَعْيَى، ثُمَّ قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَبْلِي، وَقَدِمْتُ بِالْغَدَاةِ، فَجِئْتُ الْمَسْجِدَ فَوَجَدْتُهُ عَلَى بَابِ الْمَسْجِدِ، قَالَ: «الْآنَ حِينَ قَدِمْتَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ. قَالَ: «فَدَعْ جَمَلَكَ، وَادْخُلْ فَصَلِّ رَكْعَتَيْنِ». قَالَ: فَدَخَلْتُ فَصَلَّيْتُ، ثُمَّ رَجَعْتُ.

[خ 443، م 715، ت 1100، س 3219، د 2048، جه 1860].

Улашиш
|
|
Нусха олиш