Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешиндан олдин икки ракъат, ундан кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат, жумадан кейин икки ракъат намоз ўқидим. Шом, хуфтон ва жумага келсак, (уларнинг суннатларини) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйларида ўқидим».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур ўн икки ракъат равотиб суннат намозлар борасида имом Термизий ривоят қилган қуйидаги ҳадисга таянганлар: «Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кечакундузда ўн икки ракъат намоз ўқиса, жаннатда унга бир уй қурилади: пешиндан олдин тўрт ракъат ва ундан кейин икки ракъат, шомдан кейин икки ракъат, хуфтондан кейин икки ракъат ва бомдоддан олдин икки ракъат».
116 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَبْلَ الظُّهْرِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَهَا سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْمَغْرِبِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْعِشَاءِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْجُمُعَةِ سَجْدَتَيْنِ، فَأَمَّا الْمَغْرِبُ وَالْعِشَاءُ وَالْجُمُعَةُ فَصَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي بَيْتِهِ.
[خ 937، م 729، ت 425، س 873، د 1127، جه 1130].