117-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тунги намоз ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тунги намоз икки ракъат-икки ракъат бўлади. Бирортангиз тонг отиб қолишидан қўрқса, бир ракъат* ўқийди ва мана шу унинг ўқиган намозларини витр (тоқ) қилади».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида витр намози бир салом билан уч ракъат ўқилади. Бунга имом Ҳоким ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳонинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрни уч ракъат ўқирдилар, фақат охиридагина салом берардилар» дегани ва шу маънодаги бошқа ҳадислар далил қилинган.

117 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ؛ أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ صَلَاةِ اللَّيْلِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «صَلَاةُ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، فَإِذَا خَشِيَ أَحَدُكُمُ الصُّبْحَ صَلَّى رَكْعَةً وَاحِدَةً، تُوتِرُ لَهُ مَا قَدْ صَلَّى».

[خ 472، م 749، ت 437، س 1666، د 1295، جه 1174].

Улашиш
|
|
Нусха олиш