151-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон соҳиби Нажоший ўлган куни унинг ўлими ҳақида бизга хабар қилдилар ва: «Биродарингиз учун мағфират сўранг», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ибн Шиҳоб айтади: «Менга Саъид ибн Мусаййиб шундай сўзлаб берди: «Абу Ҳурайра менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгоҳда уларни сафга тизиб, жаноза ўқиганлари ва тўрт такбир айтганларини сўзлаб берди».

151 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ؛ أَنَّهُ قَالَ: نَعَى لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم النَّجَاشِيَ صَاحِبَ الْحَبَشَةِ، فِي الْيَوْمِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ، فَقَالَ: «اسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ».

[خ 1245، م 951، ت 1022، س 1879، د 3204، جه 1534].

قَالَ ابْنُ شِهَابٍ: وَحَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيِّبِ؛ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ حَدَّثَهُ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَفَّ بِهِمْ بِالْمُصَلَّى، فَصَلَّى، فَكَبَّرَ عَلَيْهِ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш