154-ҳадис

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. «Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур* [ёки кофур аралашган бирон нарса] қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар», дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, «Танасини мана бунга ўранглар», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, маййит ювиладиган сувга қўшилади. Бунда жасад тез қотади, бузилмайди, хушбўйлигида эса инсон ва фаришталарнинг икроми бор.

154 - عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ، قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَنَحْنُ نَغْسِلُ ابْنَتَهُ، فَقَالَ: «اغْسِلْنَهَا ثَلَاثًا، أَوْ خَمْسًا، أَوْ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ، إِنْ رَأَيْتُنَّ ذَلِكَ، بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَاجْعَلْنَ فِي الْآخِرَةِ كَافُورًا أَوْ شَيْئًا مِنْ كَافُورٍ، فَإِذَا فَرَغْتُنَّ فَآذِنَّنِي»، فَلَمَّا فَرَغْنَا آذَنَّاهُ، فَأَلْقَى إِلَيْنَا حَقْوَهُ، فَقَالَ: «أَشْعِرْنَهَا إِيَّاهُ».

[خ 167، م 939، ت 990، س 1881، د 3142، جه 1459].

Улашиш
|
|
Нусха олиш