156-ҳадис

كِتَابُ الزَّكَاةِ

Закот китоби

156 - عَنْ جَابِرٍ، قَالَ: أَعْتَقَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي عُذْرَةَ عَبْدًا لَهُ عَنْ دُبُرٍ، فَبَلَغَ ذَلِكَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «أَلَكَ مَالٌ غَيْرُهُ؟» فَقَالَ: لَا، فَقَالَ: «مَنْ يَشْتَرِيهِ مِنِّي؟» فَاشْتَرَاهُ نُعَيْمُ بْنُ عَبْدِ اللهِ الْعَدَوِيُّ بِثَمَانِ مِائَةِ دِرْهَمٍ، فَجَاءَ بِهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَدَفَعَهَا إِلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «ابْدَأْ بِنَفْسِكَ فَتَصَدَّقْ عَلَيْهَا، فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ فَلِأَهْلِكَ، فَإِنْ فَضَلَ عَنْ أَهْلِكَ شَيْءٌ فَلِذِي قَرَابَتِكَ، فَإِنْ فَضَلَ عَنْ ذِي قَرَابَتِكَ شَيْءٌ فَهَكَذَا وَهَكَذَا» يَقُولُ: فَبَيْنَ يَدَيْكَ وَعَنْ يَمِينِكَ وَعَنْ شِمَالِكَ.

[خ 2141، م 997، ت 1219، س 4652، د 3955، جه 2512].

  1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бану Узралик бир киши бир қулини мудаббар қилиб, озод этди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Шунда у зот: «Бундан бошқа мол-мулкинг борми?» дедилар. У: «Йўқ!» деди. У зот: «Буни мендан ким сотиб олади?» дедилар. Уни Нуъайм ибн Абдуллоҳ Адавий саккиз юз дирҳамга сотиб олди ва (пулни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб, топширди. Кейин у зот: «Аввал ўзингдан бошла, ўзингга садақа қил, агар бирон нарса ортиб қолса, аҳлингга, аҳлинг­дан ҳам бирон нарса ортиб қолса, қариндошларингга, қариндошларингдан ҳам бирон нарса ортиб қолса, «бундай, бундай», деб ишора қилдилар». Яъни олдингга, ўнгу сўлингга».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Мудаббар – озодлиги хожасининг ўлимига боғлиқ мамлук (қул ва чўри). Хожа қули ёки чўрисига «Мен ўлганимдан кейин озодсан» деса, у ўлиши билан ўша қул ёки чўри озод ҳисобланади, кейин унга ҳеч ким эгалик қила олмайди, хожага эса қул озод қилганнинг савоби бўлади. Ана шундай қул «мудаббар» дейилади.

Изоҳ: «Олдингга, ўнгу сўлингга» дегани атрофингдаги муҳтожларга тарқат деганидир.

Улашиш
|
|
Нусха олиш