4.4 Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо ваҳий узилиб қолгани ҳақида сўзлар экан, ҳадисида бундай дейди:
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар) «Мен юриб кетаётган эдим. Тўсатдан осмондан бир овоз эшитиб қолдим. Нигоҳимни кўтариб қарасам, Ҳирода олдимга келган фаришта осмон билан ер ўртасида, курси узра ўтирибди. Ундан қўрқиб кетдим. Қайтиб бориб: «Мени ўраб қўйинглар», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Эй бурканиб ётган! Тур! Огоҳлантир! Ва Роббингни улуғла!»ни «Ва қақшатқич азобдан четлан!» деган сўзигача нозил қилди. Сўнг ваҳий тушиши кучайиб, кетма-кет кела бошлади».
4/4 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْأَنْصَارِيَّ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ وَهُوَ يُحَدِّثُ عَنْ فَتْرَةِ الْوَحْيِ، فَقَالَ فِي حَدِيثِهِ: «بَيْنَا أَنَا أَمْشِي إِذْ سَمِعْتُ صَوْتًا مِنَ السَّمَاءِ، فَرَفَعْتُ بَصَرِي، فَإِذَا الْمَلَكُ الَّذِي جَاءَنِي بِحِرَاءٍ جَالِسٌ عَلَى كُرْسِيٍّ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، فَرُعِبْتُ مِنْهُ، فَرَجَعْتُ فَقُلْتُ: زَمِّلُونِي، زَمِّلُونِي، فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: (يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ (1) قُمْ فَأَنْذِرْ (2) وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ (3) وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ (4) وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ (5) [الـمدثر 1-5]، فَحَمِيَ الوَحْيُ وَتَتَابَعَ».