7-ҳадис

7.7 Яна шу кишидан ривоят қилинади:

«Абу Суфён хабар қиладики, у Шомда тижорат қилаётган Қурайш карвонида эканида Ҳирақл унга одам юборибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Суфён ва Қурайш кофирлари билан сулҳ тузган пайтлари эди. (Тижоратчилар) унинг олдига келишди. Улар Илиёда эдилар. (Ҳирақл) уларни мажлисига чақирди. Ёнида Рум зодагонлари бор эди. Кейин Ҳирақл уларни чорлаб, таржимонини чақирди-да: «Қай бирингиз ўзини Набий деб даъво қилаётган анави кишига насабда яқинроқсиз?» деди».

Абу Суфён айтди:

«Шунда «Булар ичида насабда энг яқини менман», дедим».

Ҳирақл: «Уни ёнимга келтиринглар, ҳамроҳларини яқинроқ олиб келиб, унинг орқасида турғазинглар», деди. Сўнг таржимонига: «Уларга айт, албатта, мен бундан бояги киши ҳақида сўрайман. Агар мени алдаса, унинг ёлғонини билдиринглар», деди.

Аллоҳга қасамки, мен ҳақимда ёлғон тарқатиб юришларидан уялмаганимда, у ҳақда албатта ёлғон гапирган бўлар эдим. Сўнг унинг мендан у зот ҳақида биринчи сўрагани «Ичингизда унинг насаби қандай?» дегани бўлди.

«У ичимизда соҳиби насабдир», дедим.

«Сизлардан бирон киши ундан олдин бу гапни ҳеч айтганми?» деди.

«Йўқ», дедим.

«Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деди.

«Йўқ», дедим.

«Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими?» деди.

«Йўқ, ночорлари», дедим.

«Улар кўпайяптими, озайяптими?» деди.

«Йўқ, кўпайяпти», дедим.

«Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деди.

«Йўқ», дедим.

«Гапларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» деди.

«Йўқ», дедим.

«Хиёнат қиладими?» деди.

«Йўқ, биз у билан сулҳ муддатидамиз, бунда нима қилишини билмаймиз», дедим. Бунга шундан бошқа бирор сўз қўшиш имконим бўлмади.

«Унга қарши жанг қилдингизми?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Унга қарши жангларингиз қандай бўлди?» деди.

«У билан орамиздаги уруш «сижол»дир*. Гоҳ у бизни енгади, гоҳ биз уни енгамиз», дедим.

«У сизни нималарга буюради?» деди.

«Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қилманглар, оталарингиз айтаётган нарсаларни тарк қилинглар», дейди. Бизни намозга, ростгўйликка, иффатга ва силаи раҳмга буюради», дедим.

Шунда у таржимонга деди: «Унга айт: «Сендан унинг насаби ҳақида сўраган эдим, унинг ичингизда соҳиби насаб эканини айтдинг. Расуллар ҳам ана шундай ўз қавми насабидан юбориладилар. «Сизлардан бирон киши шу сўзни айтганмиди?» деб сендан сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар бу сўзни ундан аввал бирортаси айтган бўлса, бу киши ўзидан аввал айтилган гапдан ўрнак оляпти, дер эдим. Сендан «Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар ота-боболари орасида подшоҳ бўлганида, отасининг подшоҳлигини талаб қилаётган киши экан, дер эдим. «Сўзлаётган гапларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» деб сендан сўраганимда, «Йўқ», дединг. Биламанки, у одамлар хусусида ёлғон гапирмагач, Аллоҳнинг шаънида ҳам ёлғон гапирмайди. Сендан «Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими?», деб сўраганимда, «Ночорлари эргашишяпти», дединг. Расулларнинг эргашувчилари ўшалардир. Сендан «Улар кўпайяптими, озайяптими?» деб сўраганимда, «Кўпайяпти», дединг. Иймон иши шу тариқа камолга етади. Сендан «Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Иймон ҳаловати қалбларга йўғрилганда ана шундай бўлади. Сендан «У хиёнат қиладими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Расуллар шундай, хиёнат қилишмайди. Сендан «У сизларни нималарга буюради?» деб сўраганимда, у сизларни Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирон нарсани шерик қилмасликка буюриб, бут-санамларга ибодат қилишдан қайтараётганини, намозга, ростгўйликка, иффатга буюришини айтдинг.

Агар айтаётганларинг ҳақ бўлса, демак, у тезда мана шу оёқларим турган жойни ҳам эгаллайди. Унинг чиқишини аниқ билар эдим, лекин уни сизлардан деб ўйламаган эканман. Агар унга ета олганимда, у билан учрашиш учун барча машаққатларни зиммамга олардим. Унинг ҳузурида бўлсам, оёғини ювган бўлардим».

Сўнг у Диҳя Бусро ҳукмдорига юборган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини келтиришни сўради. (У) уни Ҳирақлга топширди. У мактубни ўқиди, унда шундай дейилган эди:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммаддан Рум подшоси Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Аммо баъд:

Мен сени Ислом даъватига чақираман. Мусулмон бўл, омон қоласан ва Аллоҳ ажрингни икки ҳисса қилиб беради. Агар юз ўгирсанг, арийсийларнинг* гуноҳи ҳам сенинг бўйнингдадир.

«Эй аҳли китоблар! Биз билан сизнинг ўртамиздаги баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни Робб қилиб олмайлик», (дегин). Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» Абу Суфён айтди: «У айтадиганини айтиб, мактубни ўқиб бўлгач, унинг ҳузурида шовқин кўпайиб, овозлар кўтарилиб кетди ва биз чиқариб юборилдик. Чиқарилганимизда ҳамроҳларимга: «Ибн Абу Кабшанинг иши авж олди-ку, ундан ҳатто Бану Асфарнинг подшоси ҳам қўрқяпти», дедим. Унинг устун келишига ишончим комил бўлиб бораверди, охири Аллоҳ Исломни қалбимга жо қилди».

Илиё ҳокими Ибн Нозур Ҳирақлнинг одами, Шом насронийларининг усқуфи (епископи) эди. У айтади: «Ҳирақл Илиёга келган кезлари бир куни кайфияти бузилиб тонг оттирди. Унинг баъзи батриқлари (патриархлари) «Кўринишингиз бошқача-я!» дейишди».

Ибн Нозур айтади: «Ҳирақл юлдузларга қараб хабар айтадиган коҳин эди».

Ундан сўрашганида, у: «Бу кеча юлдузларга қараганимда хатна қилинадиганлар подшоҳининг пайдо бўлганини кўрдим. Бу умматдан ким хатна қилдиради?» деди.

Улар: «Яҳудийлардан бошқа ҳеч ким хатна қилдирмайди. Уларнинг иши сени зинҳор ташвишга солмасин. Қўл остингдаги шаҳарларга мактуб ёз, ўзларидаги барча яҳудийларни қатл қилишсин», дейишди.

Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида хабар бериш учун Ғассон шоҳи Ҳирақлга юборган киши келтирилди. Ҳирақл у ҳақда сўраб-суриштиргач: «Боринглар, кўринглар-чи, у хатна қилинганми, йўқми», деди. Уни кўриб чиқиб, хатна қилинганини унга (Ҳирақлга) айтишди. Ҳирақл ундан араблар ҳақида сўраган эди, «Улар хатна қилдиришади», деди. Шунда Ҳирақл: «Ўша бу умматнинг подшоҳидир, ҳақиқатан зоҳир бўлибди», деди.

Сўнг Ҳирақл Румиядаги илмда ўзига тенг дўстига мактуб ёзди. Ҳирақлнинг ўзи Ҳимс томон йўлга чиқди. Ҳимсга етиб бормай, дўстидан Ҳирақлнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқишлари ва у зотнинг ҳақиқатда Набий эканлари ҳақидаги фикрига мувофиқ мактуб келди. Кейин Ҳирақл Рум зодагонларига Ҳимсдаги ўз қароргоҳида (тўпланишга) кўрсатма берди. Сўнгра буюрди, эшиклар қулфланди. Кейин чиқиб: «Эй Рум аҳли! Нажот ва тўғри йўл топишни, мулкингиз барқарор бўлишини истайсизми? Унда шу Набийга байъат қиласиз», деди. Шунда улар ёввойи эшаклардек ўзларини эшикларга уришди. Баногоҳ, эшиклар қулфлаб қўйилганини кўришди. Ҳирақл уларнинг важоҳатини кўриб, иймон келтиришларидан умид узгач: «Уларни ҳузуримга қайтаринглар», деди. (Сўнгра уларга) «Мен ҳозирги сўзларимни динингизда қанчалар мустаҳкам эканингизни синаш учун айтдим. Мана, кўрдим», деди. Шунда улар унга сажда қилишди ва ундан рози бўлишди. Ҳирақлнинг охирги аҳволи мана шу бўлди».

* Сижол – аслида қудуқдан бир хил суратда навбатдан сув олишга айтилади. Душман билан жангда гоҳ ютиб, гоҳ ютказиш шунга ўхшатилган.

* Ушбу мактубдаги «арисийюн» сўзи бошқа мактубларда йўқ. Бу сўз ҳақида тарих ва луғат уламолари кўп баҳс юритганлар. Аллома Абулҳасан Надавий ҳазратлари бу сўз масиҳийларнинг ақийдасида тавҳид масаласини олдинга сурган Ариюс исмли машҳур дин пешвосининг номи ила аталган мазҳаб деб таъкидлаганлар. Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбар бўлганлари учун мактубларида ҳеч ким билмаган бу мазҳабни ёзган эканлар.

7/7 - وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ أَبَا سُفْيَانَ بْنَ حَرْبٍ أَخْبَرَهُ: أَنَّ هِرَقْلَ أَرْسَلَ إِلَيْهِ فِي رَكْبٍ مِنْ قُرَيْشٍ، وَكَانُوا تُجَّارًا بِالشَّأْمِ، فِي الْمُدَّةِ الَّتِي كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَادَّ فِيهَا أَبَا سُفْيَانَ وَكُفَّارَ قُرَيْشٍ، فَأَتَوْهُ وَهُمْ بِإِيلِيَاءَ، فَدَعَاهُمْ وَحَوْلَهُ عُظَمَاءُ الرُّومِ، ثُمَّ دَعَاهُمْ وَدَعَا بالِتَّرْجُمَانِ، فَقَالَ: أَيُّكُمْ أَقْرَبُ نَسَبًا بِهَذَا الرَّجُلِ الَّذِي يَزْعُمُ أَنَّهُ نَبِيٌّ؟ قَالَ أَبُو سُفْيَانَ: فَقُلْتُ: أَنَا أَقْرَبُهُمْ نَسَبًا، فَقَالَ: أَدْنُوهُ مِنِّي، وَقَرِّبُوا أَصْحَابَهُ، فَاجْعَلُوهُمْ عِنْدَ ظَهْرِهِ، ثُمَّ قَالَ لِتَرْجُمَانِهِ: قُلْ لَهُمْ إِنِّي سَائِلٌ هَذَا عَنْ هَذَا الرَّجُلِ، فَإِنْ كَذَبَنِي فَكَذِّبكُوهُ. فَوَاللهِ لَوْلَا الْحَيَاءُ مِنْ أَنْ يَأْثِرُوا عَلَيَّ كَذِبًا لَكَذَبْتُ عَنْهُ، ثُمَّ كَانَ أَوَّلَ مَا سَأَلَنِي عَنْهُ أَنْ قَالَ: كَيْفَ نَسَبُهُ فِيكُمْ؟ قُلْتُ: هُوَ فِينَا ذُو نَسَبٍ، قَالَ: فَهَلْ قَالَ هَذَا الْقَوْلَ مِنْكُمْ أَحَدٌ قَطُّ قَبْلَهُ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَهَلْ كَانَ مِنْ آبَائِهِ مِنْ مَلِكٍ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَأَشْرَافُ النَّاسِ اتَّبِعُوهُ، أَمْ ضُعَفَاؤُهُمْ؟ فَقُلْتُ: بَلْ ضُعَفَاؤُهُمْ، قَالَ: أَيَزِيدُونَ أَمْ يَنْقُصُونَ؟ قُلْتُ: بَلْ يَزِيدُونَ. قَالَ: فَهَلْ يَرْتَدُّ أَحَدٌ مِنْهُمْ سَخْطَةً لِدِينِهِ بَعْدَ أَنْ يَدْخُلَ فِيهِ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَهَلْ كُنْتُمْ تَتَّهِمُونَهُ بِالْكَذِبِ قَبْلَ أَنْ يَقُولَ مَا قَالَ؟ قُلْتُ: لَا، قَالَ: فَهَلْ يَغْدِرُ؟ قُلْتُ: لَا، وَنَحْنُ مِنْهُ فِي مُدَّةٍ لَا نَدْرِي مَا هُوَ فَاعِلٌ فِيهَا - قَالَ: وَلَمْ تُمْكِنِّي كَلِمَةٌ أُدْخِلُ فِيهَا شَيْئًا غَيْرُ هَذِهِ الْكَلِمَةِ - قَالَ: فَهَلْ قَاتَلْتُمُوهُ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: فَكَيْفَ كَانَ قِتَالُكُمْ إِيَّاهُ؟ قُلْتُ: الْحَرْبُ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُ سِجَالٌ، يَنَالُ مِنَّا وَنَنَالُ مِنْهُ، قَالَ: مَاذَا يَأْمُرُكُمْ؟ قُلْتُ: يَقُولُ: اعْبُدُوا اللهَ وَحْدَهُ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَاتْرُكُوا مَا يَقُولُ آبَاؤُكُمْ، وَيَأْمُرُنَا بِالصَّلَاةِ، وَالصِّدْقِ، وَالْعَفَافِ، وَالصِّلَةِ، فَقَالَ لِلتَّرْجُمَانِ: قُلْ لَهُ: سَأَلْتُكَ عَنْ نَسَبِهِ فَذَكَرْتَ أَنَّهُ فِيكُمْ ذُو نَسَبٍ، فَكَذَلِكَ الرُّسُلُ تُبْعَثُ فِي نَسَبِ قَوْمِهَا، وَسَأَلْتُكَ: هَلْ قَالَ أَحَدٌ مِنْكُمْ هَذَا الْقَوْلَ؟ فَذَكَرْتَ أَنْ لَا، فَقُلْتُ: لَوْ كَانَ أَحَدٌ قَالَ هَذَا الْقَوْلَ قَبْلَهُ لَقُلْتُ: رَجُلٌ يَأْتَسِي بِقَوْلٍ قِيلَ قَبْلَهُ، وَسَأَلْتُكَ هَلْ كَانَ مِنْ آبَائِهِ مِنْ مَلِكٍ؟ فَذَكَرْتَ أَنْ لَا، قُلْتُ: لَوْ كَانَ مِنْ آبَائِهِ مِنْ مَلِكٍ قُلْتُ: رَجُلٌ يَطْلُبُ مُلْكَ أَبِيهِ، وَسَأَلْتُكَ: هَلْ كُنْتُمْ تَتَّهِمُونَهُ بِالْكَذِبِ قَبْلَ أَنْ يَقُولَ مَا قَالَ؟ فَذَكَرْتَ أَنْ لَا، فَقَدْ أَعْرِفُ أَنَّهُ لَمْ يَكُنْ لِيَذَرَ الْكَذِبَ عَلَى النَّاسِ وَيَكْذِبَ عَلَى اللهِ، وَسَأَلْتُكَ: أَشْرَافُ النَّاسِ اتَّبَعُوهُ أَمْ ضُعَفَاؤُهُمْ؟ فَذَكَرْتَ: أَنَّ ضُعَفَاءَهُمُ اتَّبَعُوهُ، وَهُمْ أَتْبَاعُ الرُّسُلِ، وَسَأَلْتُكَ: أَيَزِيدُونَ أَمْ يَنْقُصُونَ؟ فَذَكَرْتَ: أَنَّهُمْ يَزِيدُونَ، وَكَذَلِكَ أَمْرُ الْإِيمَانِ حَتَّى يَتِمَّ، وَسَأَلْتُكَ: أَيَرْتَدُّ أَحَدٌ سَخْطَةً لِدِينِهِ بَعْدَ أَنْ يَدْخُلَ فِيهِ؟ فَذَكَرْتَ: أَنْ لَا، وَكَذَلِكَ الْإِيمَانُ حِينَ تُخَالِطُ بَشَاشَتُهُ الْقُلُوبَ، وَسَأَلْتُكَ: هَلْ يَغْدِرُ؟ فَذَكَرْتَ: أَنْ لَا، وَكَذَلِكَ الرُّسُلُ لَا تَغْدِرُ، وَسَأَلْتُكَ: بِمَا يَأْمُرُكُمْ؟ فَذَكَرْتَ أَنَّهُ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَعْبُدُوا اللهَ وَحْدَهُ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَيَنْهَاكُمْ عَنْ عِبَادَةِ الْأَوْثَانِ، وَيَأْمُرُكُمْ بِالصَّلَاةِ، وَالصِّدْقِ، وَالْعَفَافِ، فَإِنْ كَانَ مَا تَقُولُ حَقًّا فَسَيَمْلِكُ مَوْضِعَ قَدَمَيَّ هَاتَيْنِ، وَقَدْ كُنْتُ أَعْلَمُ أَنَّهُ خَارِجٌ، لَمْ أَكُنْ أَظُنُّ أَنَّهُ مِنْكُمْ، فَلَوْ أَنِّي أَعْلَمُ أَنِّي أَخْلُصُ إِلَيْهِ لَتَجَشَّمْتُ لِقَاءَهُ، وَلَوْ كُنْتُ عِنْدَهُ لَغَسَلْتُ عَنْ قَدَمِهِ. ثُمَّ دَعَا بِكِتَابِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم الَّذِي بُعِثَ بِهِ دِحْيَةُ إِلَى عَظِيمِ بُصْرَى، فَدَفَعَهُ إِلَى هِرَقْلَ، فَقَرَأَهُ، فَإِذَا فِيهِ:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، مِنْ مُحَمَّدٍ عَبْدِ اللهِ وَرَسُولِهِ إِلَى هِرَقْلَ عَظِيمِ الرُّومِ، سَلَامٌ عَلَى مَنِ اتَّبَعَ الْهُدَى، أَمَّا بَعْدُ، فَإِنِّي أَدْعُوكَ بِدِعَايَةِ الْإِسْلَامِ، أَسْلِمْ تَسْلَمْ، يُؤْتِكَ اللهُ أَجْرَكَ مَرَّتَيْنِ، فَإِنْ تَوَلَّيْتَ فَإِنَّ عَلَيْكَ إِثْمَ الْأَرِيسِيِّينَ و(يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ) [آل عمران: 64].

قَالَ أَبُو سُفْيَانَ: فَلَمَّا قَالَ مَا قَالَ، وَفَرَغَ مِنْ قِرَاءَةِ الْكِتَابِ، كَثُرَ عِنْدَهُ الصَّخَبُ، وَارْتَفَعَتِ الْأَصْوَاتُ، وَأُخْرِجْنَا، فَقُلْتُ لِأَصْحَابِي: لَقَدْ أَمِرَ أَمْرُ ابْنِ أَبِي كَبْشَةَ، إِنَّهُ يَخَافُهُ مَلِكُ بَنِي الْأَصْفَرِ، فَمَا زِلْتُ مُوقِنًا أَنَّهُ سَيَظْهَرُ حَتَّى أَدْخَلَ اللهُ عَلَيَّ الْإِسْلَامَ.

وَكَانَ ابْنُ النَّاظُورِ صَاحِبُ إِيلِيَاءَ، وَهِرَقْلَ – اُسْقِفَ عَلَى نَصَارَى الشَّأْمِ، يُحَدِّثُ أَنَّ هِرَقْلَ حِينَ قَدِمَ إِيلِيَاءَ، أَصْبَحَ يَوْمًا خَبِيثَ النَّفْسِ، فَقَالَ بَعْضُ بَطَارِقَتِهِ: قَدِ اسْتَنْكَرْنَا هَيْئَتَكَ، قَالَ ابْنُ النَّاظُورِ: وَكَانَ هِرَقْلُ حَزَّاءً، يَنْظُرُ فِي النُّجُومِ، فَقَالَ لَهُمْ حِينَ سَأَلُوهُ: إِنِّي رَأَيْتُ اللَّيْلَةَ حِينَ نَظَرْتُ فِي النُّجُومِ أَنَّ مَلِكَ الْخِتَانِ قَدْ ظَهَرَ، فَمَنْ يَخْتَتِنُ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ؟ قَالُوا: لَيْسَ يَخْتَتِنُ إِلَّا الْيَهُودُ، فَلَا يُهِمَّنَّكَ شَأْنُهُمْ، وَاكْتُبْ إِلَى مَدَايِنِ مُلْكِكَ، فَيَقْتُلُوا مَنْ فِيهِمْ مِنَ الْيَهُودِ، فَبَيْنَمَا هُمْ عَلَى أَمْرِهِمْ، أُتِيَ هِرَقْلُ بِرَجُلٍ أَرْسَلَ بِهِ مَلِكُ غَسَّانَ، يُخْبِرُ عَنْ خَبَرِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا اسْتَخْبَرَهُ هِرَقْلُ قَالَ: اذْهَبُوا فَانْظُرُوا أَمُخْتَتِنٌ هُوَ أَمْ لَا؟ فَنَظَرُوا إِلَيْهِ، فَحَدَّثُوهُ أَنَّهُ مُخْتَتِنٌ، وَسَأَلَهُ عَنِ الْعَرَبِ، فَقَالَ: هُمْ يَخْتَتِنُونَ، فَقَالَ هِرَقْلُ: هَذَا مَلِكُ هَذِهِ الْأُمَّةِ قَدْ ظَهَرَ، ثُمَّ كَتَبَ هِرَقْلُ إِلَى صَاحِبٍ لَهُ بِرُومِيَةَ، وَكَانَ نَظِيرَهُ فِي الْعِلْمِ، وَسَارَ هِرَقْلُ إِلَى حِمْصَ، فَلَمْ يَرِمْ حِمْصَ حَتَّى أَتَاهُ كِتَابٌ مِنْ صَاحِبِهِ يُوَافِقُ رَأْىَ هِرَقْلَ عَلَى خُرُوجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأَنَّهُ نَبِيٌّ، فَأَذِنَ هِرَقْلُ لِعُظَمَاءِ الرُّومِ فِي دَسْكَرَةٍ لَهُ بِحِمْصَ، ثُمَّ أَمَرَ بِأَبْوَابِهَا فَغُلِّقَتْ، ثُمَّ اطَّلَعَ فَقَالَ: يَا مَعْشَرَ الرُّومِ، هَلْ لَكُمْ فِي الْفَلَاحِ وَالرُّشْدِ وَأَنْ يَثْبُتَ مُلْكُكُمْ، فَتُبَايِعُوا هَذَا النَّبِيَّ؟ فَحَاصُوا حَيْصَةَ حُمُرِ الْوَحْشِ إِلَى الْأَبْوَابِ، فَوَجَدُوهَا قَدْ غُلِّقَتْ، فَلَمَّا رَأَى هِرَقْلُ نَفْرَتَهُمْ وَأَيِسَ مِنَ الْإِيمَانِ، قَالَ: رُدُّوهُمْ عَلَيَّ، وَقَالَ: إِنِّي قُلْتُ مَقَالَتِي آنِفًا أَخْتَبِرُ بِهَا شِدَّتَكُمْ عَلَى دِينِكُمْ، فَقَدْ رَأَيْتُ، فَسَجَدُوا لَهُ وَرَضُوا عَنْهُ، فَكَانَ ذَلِكَ آخِرَ شَأْنِ هِرَقْلَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш