565-ҳадис

565.1072. Ато ибн Ясор хабар қиладики, у Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан сўраганида у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ван-Нажм»ни ўқиб берганини, лекин у зот унда сажда қилмаганларини айтган.

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша пайтдаги сажда қилмаганлари мутлақо сажда қилмаганларини кўрсатмайди. Эҳтимол, кейинроқ сажда қилган бўлишлари мумкин («Файзул Борий»).

565/1072 - عَنْ زَيْدِ بْنَ ثَابِتٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّهُ قَرَأَ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: (وَالنَّجْمِ)  فَلَمْ يَسْجُدْ فِيهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш