566.1074. Абу Саламадан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг «Изас-самаун шаққот»ни ўқиб, унда сажда қилганини кўрдим. Шунда: «Эй Абу Ҳурайра, сажда қилаётганингни кўряпманми?» дедим. У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сажда қилганларини кўрмаганимда, сажда қилмас эдим», деди».
566/1074 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ قَرَأَ: (إِذَا السَّمَاءُ انْشَقَّتْ)، فَسَجَدَ بِـهَا، فَقِيلَ لَهُ فِي ذَلِكَ، فَقَالَ: لَوْ لَمْ أَرَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَسْجُدُ لَمْ أَسْجُدْ.