(1) ФИТР САДАҚАСИНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА
(1) بَاب: فَرْضِ صَدَقَةِ الْفِطْرِ
754.1503. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини* мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам хурмодан бир соъ* ёки арпадан бир соъ деб фарз қилдилар ва унинг одамлар (ийд) намозга чиқишларидан олдин адо этилишини буюрдилар».
Изоҳ: Фуқаҳоларга кўра, оят ва ҳадисларда «фарз» калимаси шаръий истилоҳдаги фарз учун ҳам, вожиб учун ҳам ишлатилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари бир неча ўринларда, жумладан, фитр садақаси борасида «фарз» сўзи шаръий истилоҳдаги «вожиб» маъносида ишлатилганини таъкидлайдилар ва бу сўзларини бир қатор далиллар билан исботлайдилар. Шу боис, ҳанафий мазҳабида фитр садақаси закот нисобига эга бўлган ҳар бир ҳур мусулмон кишига фарз эмас, вожиб ҳисобланади. Яна 978-ҳадиснинг изоҳига қаранг.
754/1503 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم زَكَاةَ الْفِطْرِ، صَاعًا مِنْ تَـمْرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ، عَلَى الْعَبْدِ وَالْحُرِّ، وَالذَّكَرِ وَالْأُنْثَى، وَالصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ، مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَأَمَرَ بِـهَا أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلَاةِ.
(2) ФИТР САДАҚАСИНИНГ ҲАЙИТ НАМОЗИДАН ОЛДИН БЕРИЛИШИ ҲАҚИДА
(2) بَاب: الصَّدَقَةِ قَبْلَ الْعِيدِ
755.1510. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Фитр куни бир соъ егулик берар эдик. Егулигимиз арпа, майиз, қурут ва хурмо бўлар эди».
755/1510 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نُخْرِجُ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ. وَقَالَ أَبُو سَعِيدٍ وَكَانَ طَعَامَنَا الشَّعِيرُ وَالزَّبِيبُ وَالْأَقِطُ وَالتَّمْرُ.
(3) ФИТР САДАҚАСИ КАТТАЮ КИЧИККА ВОЖИБДИР
(3) بَاب: صَدَقَةِ الْفِطْرِ عَلَى الصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ
756.1512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арпадан бир соъ ёки хурмодан бир соъ фитр садақасини каттаю кичикка, ҳуру қулга фарз қилдилар».
756/1512 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: فَرَضَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم صَدَقَةَ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَـمْرٍ، عَلَى الصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ، وَالْحُرِّ وَالْمَمْلُوكِ.