1033.2271. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мусулмонлар, яҳудийлар ва насоролар бир киши маълум ҳақ эвазига бир кун кечгача унинг учун бирор иш қилиб беришга ёллаган одамларга ўхшайдилар. Улар унга куннинг ярмигача ишлаб бериб, кейин: «Бизга шарт қилган иш ҳақингга эҳтиёжимиз йўқ. Қилган ишимиз ҳам бекор», дейишди. У уларга: «Ундай қилманглар, қолган ишингизни ҳам охирига етказиб, ҳақларингизни тўлиқ олинглар», деди. Улар эса бош тортиб, ташлаб кетишди. У улардан кейин икки кишини ёллади. Уларга: «Шу куннинг қолганини охирига етказинг. Сизларга анавиларга мен шарт қилиб қўйган иш ҳақи бўлади», деди. Улар ҳам ишлашди. Ниҳоят, аср намози вақти бўлганда икковлари: «Қилган ишимиз сенга, у бекордир. Биз учун тайин қилган иш ҳақинг ҳам ўзингга», дейишди. У эса икковига: «Қолган ишингизни ҳам охирига етказинг, чунки куннинг жуда ози қолди», деган эди, улар юз ўгиришди. У ўша куннинг қолган қисмида ишлаб бериш учун бир гуруҳ одамларни ёллади. Улар куннинг қолган қисмида қуёш ботгунча ишлашди ва нариги иккала гуруҳнинг ҳақини тўла қилиб олишди. Мана шу уларнинг (мусулмонларнинг) ушбу нурни қабул қилганига ўхшайди».
1033/2271- عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَثَلُ الْمُسْلِمِينَ وَالْيَهُودِ وَالنَّصَارَى كَمَثَلِ رَجُلٍ اسْتَأْجَرَ قَوْمًا يَعْمَلُونَ لَهُ عَمَلًا يَوْمًا إِلَى اللَّيْلِ عَلَى أَجْرٍ مَعْلُومٍ فَعَمِلُوا لَهُ إِلَى نِصْفِ النَّهَارِ، فَقَالُوا: لَا حَاجَةَ لَنَا إِلَى أَجْرِكَ الَّذِي شَرَطْتَ لَنَا، وَمَا عَمِلْنَا بَاطِلٌ، فَقَالَ لَهُمْ: لَا تَفْعَلُوا، أَكْمِلُوا بَقِيَّةَ عَمَلِكُمْ، وَخُذُوا أَجْرَكُمْ كَامِلًا، فَأَبَوْا وَتَرَكُوا، وَاسْتَأْجَرَ أَجِيرَيْنِ بَعْدَهُمْ، فَقَالَ لَهُمَا: أَكْمِلَا بَقِيَّةَ يَوْمِكُمَا هَذَا، وَلَكُمَا الَّذِي شَرَطْتُ لَهُمْ مِنَ الْأَجْرِ، فَعَمِلُوا، حَتَّى إِذَا كَانَ حِينُ صَلَاةِ الْعَصْرِ قَالَا: لَكَ مَا عَمِلْنَا بَاطِلٌ، وَلَكَ الْأَجْرُ الَّذِي جَعَلْتَ لَنَا فِيهِ. فَقَالَ لَهُمَا: أَكْمِلَا بَقِيَّةَ عَمَلِكُمَا، فَإِنَّ مَا بَقِيَ مِنَ النَّهَارِ شَيْءٌ يَسِيرٌ، فَأَبَيَا، وَاسْتَأْجَرَ قَوْمًا أَنْ يَعْمَلُوا لَهُ بَقِيَّةَ يَوْمِهِمْ، فَعَمِلُوا بَقِيَّةَ يَوْمِهِمْ حَتَّى غَابَتِ الشَّمْسُ، وَاسْتَكْمَلُوا أَجْرَ الْفَرِيقَيْنِ كِلَيْهِمَا، فَذَلِكَ مَثَلُهُمْ وَمَثَلُ مَا قَبِلُوا مِنْ هَذَا النُّورِ».