1107-ҳадис

1107.2492. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мамлукидаги* ўз ҳиссасини озод қилса, уни (мамлукни) ўз моли ҳисобидан озод қилиш унга лозимдир. Агар унинг моли бўлмаса, қул ўртача нархда баҳоланади-да, кейин қулнинг ўзини қийнамай, ишлаб бериши талаб қилинади», дедилар».

* Мамлук – бировнинг қўлида мулк бўлиб турган қул ёки чўри.

Изоҳ: Ўртада шериклик қули бўлган кишилардан бири ўзидаги ҳиссасидан кечиб, уни озод қилса, шерикларининг ҳиссасини ҳам ёнидан бериши лозим бўлади. Агар бунга имкони бўлмаса, қулнинг ўртача нархини белгилаб, ўша кийматни ишлаб топиш қулга юкланади, лекин бунда қул машаққатга солинмайди.

1107/2492 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَعْتَقَ شَقِيصًا مِنْ مَمْلُوكِهِ فَعَلَيْهِ خَلَاصُهُ فِي مَالِهِ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ مَالٌ، قُوِّمَ الْمَمْلُوكُ قِيمَةَ عَدْلٍ، ثُمَّ اسْتُسْعِيَ غَيْرَ مَشْقُوقٍ عَلَيْهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш