1109-ҳадис

1109.2501. Абдуллоҳ ибн Ҳишомдан – у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган эди – ривоят қилинади:

«Онаси Зайнаб бинт Ҳумайд уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан байъат олинг», дебди. Шунда у зот «Бу кичкина-ку», дебдилар-да, бошини силаб, ҳаққига дуо қилибдилар».

Зуҳра ибн Маъбаддан ривоят қилинади:

«Бобоси Абдуллоҳ ибн Ҳишом уни бозорга олиб чиқиб, егулик сотиб олаётганда Ибн Умар ва Ибн Зубайр розияллоҳу анҳум учраб қолиб, унга: «Бизни шерик қил, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга барака тилаб дуо қилган эдилар», дейишибди. У уларни шерик қилибди. У баъзан юкдан теппа-тенг фойда кўрар ва уни (фойдани) манзилига жўнатар экан».

1109/2501 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ هِشَامٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَكَانَ قَدْ أَدْرَكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، وَذَهَبَتْ بِهِ أُمُّهُ زَيْنَبُ بِنْتُ حُمَيْدٍ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ بَايِعْهُ، فَقَالَ: «هُوَ صَغِيرٌ»، فَمَسَحَ رَأْسَهُ وَدَعَا لَهُ. وَكَانَ يَخْرُجُ بِهِ إِلَى السُّوقِ فَيَشْتَرِي الطَّعَامَ، فَيَلْقَاهُ ابْنُ عُمَرَ وَابْنُ الزُّبَيْرِ رَضِيَ الله عَنْهُمْ، فَيَقُولَانِ لَهُ: أَشْرِكْنَا، فَإِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَدْ دَعَا لَكَ بِالْبَرَكَةِ، فَيَشْرَكُهُمْ، فَرُبـَّمَا أَصَابَ الرَّاحِلَةَ كَمَا هِيَ، فَيَبْعَثُ بِهَا إِلَى الْمَنْزِلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш