187.252 «Абу Жаъфар айтадики, у отаси билан Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эди. У кишининг олдида бошқа одамлар ҳам бўлиб, улар ундан ғусл ҳақида сўрашди. У: «Сенга бир соъ (сув) етади», деди. Шунда биров: «Менга етмайди», деди. Жобир: «Сендан кўра сочи кўп, сендан кўра афзал зотга ҳам етар эди», деди. Сўнгра бизга битта кийимда имом бўлди».
Изоҳ: Ўша пайтларда ҳозиргидек бичиб-тикилган кийимлар урф бўлмаган эди. Иккита эн газламани олиб, биттасини тананинг уст қисмига, иккинчисини пастки қисмига ўраб юрилар эди. Жобир розияллоҳу анҳу устки ридоларини киймай, пастки кийим – лунгининг ўзида имомликка ўтганлар. Буни шундай қилиш ҳам жоиз эканини билдириш учун қилганлари кейинги ривоятларда келади.
187/252 – عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّهُ سَاضلَهُ رَجُلٌ عَنِ الْغُسْلِ، فَقَالَ: يَكْفِيكَ صَاعٌ، فَقَالَ رَجُلٌ: مَا يَكْفِينِي، فَقَالَ جَابِرٌ: كَانَ يَكْفِي مَنْ هُوَ أَوْفَى مِنْكَ شَعَرًا وَخَيْرٌ مِنْكَ، ثُمَّ أَمَّهُمْ فِي ثَوْبٍ.