189-ҳадис

189.258 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилмоқчи бўлсалар, ҳилобга* ўхшаган нарса олдириб келар эдилар. Кафтлари билан (сув) олиб, бошларининг ўнг тарафи, кейин сўл тарафидан бошлар, сўнгра иккала кафтлари билан бошларининг ўртасидан қуяр эдилар».

* Ҳилоб – битта туянинг сути сиғадиган ҳажмдаги идиш.

189/258 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اغْتَسَلَ مِنَ الْجَنَابَةِ، دَعَا بِشَيْءٍ نَحْوَ الْحِلَابِ، فَأَخَذَ بِكَفِّهِ، فَبَدَأَ بِشِقِّ رَأْسِهِ الْأَيـْمَنِ، ثُمَّ الْأَيْسَرِ، فَقَالَ بِـهِمَا عَلَى رَأْسِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш