190-ҳадис

190.267 Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Мунташир отасидан ривоят қилади:

«Мен буни* Оиша розияллоҳу анҳога зикр қилган эдим: «Абу Абдурраҳмонга Аллоҳ раҳм қилсин! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хушбўйлик суртиб қўяр эдим, кейин у зот аёлларини айланар, сўнг хуш бўй уфуриб турган, эҳромга кирган ҳолда тонг оттирар эдилар», деди».

190/267 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أُطَيِّبُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَيَطُوفُ عَلَى نِسَائِهِ، ثُمَّ يُصْبِحُ مُحْرِمًا يَنْضَخُ طِيبًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш