194-ҳадис

194.275 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намозга иқома айтилиб, сафлар текислангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар. Намоз ўқийдиган жойларига турганларида жунуб эканларини эслаб қолдилар. «Жойингиздан жилманг», дедилар-да, сўнг қайтиб бориб, ғусл қилдилар. Кейин бошларидан сув томиб турган ҳолда олдимизга чиқдилар ва таҳрима такбирини* айтдилар, биз у зот билан намоз ўқидик».

* Таҳрима такбири – намозга киришдаги илк такбир. Ундан кейин то салом берилгунча намозхонга намоз амалларидан бошқа барча нарса ман қилингани учун бу такбир «таҳрима такбири» – «ман қилувчи такбир» деб ном олган.

194/275 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ وَعُدِّلَتِ الصُّفُوفُ قِيَامًا، فَخَرَجَ إِلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا قَامَ فِي مُصَلَّاهُ، ذَكَرَ أَنَّهُ جُنُبٌ، فَقَالَ لَنَا : «مَكَانَكُمْ». ثُمَّ رَجَعَ فَاغْتَسَلَ، ثُمَّ خَرَجَ إِلَيْنَا وَرَأْسُهُ يَقْطُرُ، فَكَبَّرَ فَصَلَّيْنَا مَعَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш