(1) ГАРОВ МИНИЛАВЕРАДИ, СОҒИЛАВЕРАДИ
(1) بَاب: الرَّهْنُ مَرْكُوبٌ وَمَحْلُوبٌ
1110.2512. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Улов) гаровга қўйилган бўлса, харажати эвазига минилаверади. Соғин ҳайвон гаровга қўйилганда харажати эвазига сути ичилаверади. Харажати миниб, ичиб юрган кишининг зиммасидадир», дедилар».
1110/2512 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «الرَّهْنُ يُرْكَبُ بِنَفَقَتِهِ إِذَا كَانَ مَرْهُونًا، وَلَبَنُ الدَّرِّ يُشْرَبُ بِنَفَقَتِهِ إِذَا كَانَ مَرْهُونًا، وَعَلَى الَّذِي يَرْكَبُ وَيَشْرَبُ النَّفَقَةُ».
(2) ГАРОВГАР БИЛАН ГАРОВДОР ЁКИ ШУ КАБИЛАР ТОРТИШИБ ҚОЛИШСА, ДАЛИЛ КЕЛТИРИШ ДАЪВОГАРНИНГ ЗИММАСИГА, ҚАСАМ ИЧИШ АЙБЛАНУВЧИНИНГ ЗИММАСИГА ТУШАДИ
(2) بَاب: إِذَا اخْتَلَفَ الرَّاهِنُ وَالْمُرْتَـهِنُ
1111.2514. Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади:
«Ибн Аббосга (даъволашувчилар хусусида савол сўраб) хат ёздим. У менга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам ичиш айбланувчининг зиммасига тушишига ҳукм қилганлар», деб ёзди».
1111/2514 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَضَى أَنَّ الْيَمِينَ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ.