1148.2652. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг энг яхшилари менинг замондошларимдир. Сўнгра улардан кейин келганлар, сўнгра улардан кейин келганлар. Кейин шундай бир қавмлар келадики, баъзи бирларининг гувоҳлиги қасамидан, қасами эса гувоҳлигидан ўзиб кетади»,* дедилар».
Иброҳим айтади: «Улар бизни гувоҳлик ва аҳд туфайли уришар эди».
Изоҳ: Яъни улар гувоҳлик беришга, қасам ичишга шошилишади. Улар ўзлари гувоҳ бўлмаган нарсаларга қасам ичишади. Гоҳида қасам ичмай гувоҳлик беришса, гоҳида гувоҳлик бермай туриб, қасам ичишади. Буюк тобеъин Иброҳим Нахаъий ёшлик даврларини эслаб, ўзларининг тарбияткунандалари – саҳобаи киромлар уларни гувоҳлик бериш ва аҳду паймон қилишда эҳтиёткор бўлишларини таъкидлаб, ўрни келганда калтак билан қўрқитишларини, агар бу борада хато қилишса, керак бўлса, калтак билан тарбия қилганларини айтмоқда.
1148/2652 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ أَقْوَامٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يـَمِينَهُ وَيَـمِينُهُ شَهَادَتَهُ».