1153.2664. Нофеъ бундай сўзлаб берди:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўн тўрт ёшида кўрикдан ўтказганларини сўзлаб, деди: «У зот менга изн бермадилар. Кейин ўн беш ёшимда Хандақ куни мени кўрикдан ўтказиб, ижозат бердилар».
Нофеъ айтади: «Умар ибн Абдулазиз халифа эканида унинг олдига келиб, унга ушбу ҳадисни айтиб бердим. У: «Албатта, кичик билан катта ўртасидаги чегара мана шудир», деди ва омилларига ўн беш ёшга етганларга улуш ажратиш ҳақида мактуб ёзди».
1153/2664 – عَنِ ابْنِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَرَضَهُ يَوْمَ أُحُدٍ، وَهْوَ ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً، فَلَمْ يُجِزْنِي. ثُمَّ عَرَضَنِي يَوْمَ الْخَنْدَقِ، وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ، فَأَجَازَنِي.