1165.2736. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни бирма-бир ёдлаб чиқса,* жаннатга киради», дедилар».
* Ушбу «бирма-бир ёдлаб чиқса» деб таржима қилинган сўзда нима назарда тутилгани ҳақида уламолар асосан тўртта фикрни илгари сурганлар: а) бирма-бир санаб, бирортасини ҳам қўймай айтиб чиқиш, яъни Аллоҳ таолони ўша исмларнинг ҳар бири билан зикр қилиб, мақташ; б) бирма-бир ёдлаб чиқиш. Кўпчилик, жумладан, имом Бухорий ҳам шу маънони танлаган, чунки ҳадиснинг бошқа ривоятида шу жойда айнан «ёд олиш» сўзи ишлатилган; в) уларнинг мазмун-маъноларини англаш; г) уларга кўра амал қилиш. Масалан, У Зотнинг эшитувчи, кўрувчи экани эътиборидан гуноҳ ишлардан сақланиш ёки У Зотнинг ҳалимлик ва кечиримлилик каби сифатлари билан сифатланишга ҳаракат қилиш. Муҳаққиқ уламоларимиз ҳар тўрттала маънони ҳам жамлаш мақсадга мувофиқ, деб айтганлар.
1165/2736 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ ِللهِ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ اسْمَا، مِئَةً إِلَّا وَاحِدًا، مَنْ أَحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ».