221-ҳадис

221.335 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо хабар қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ўзимдан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди: бир ойлик масофадан кучли қўрқув (солиш) ила нусрат берилди; ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди, умматимдан қай бир киши намозга етишса, уни ўқисин; менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди; менга шафоат (ҳуқуқи) ато этилди; набий хоссатан ўз қавмига юборилар эди, мен эса барча одамларга юборилдим», дедилар».

221/335 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أُعْطِيتُ خَمْسًا لَمْ يُعْطَهُنَّ أَحَدٌ قَبْلِي: نُصِرْتُ بِالرُّعْبِ مَسِيرَةَ شَهْرٍ، وَجُعِلَتْ لِيَ الْأَرْضُ مَسْجِدًا وَطَهُورًا، فَأَيّـُمَا رَجُلٍ مِنْ أُمَّتِي أَدْرَكَتْهُ الصَّلَاةُ فَلْيُصَلِّ، وَأُحِلَّتْ لِيَ الْمَغَانِمُ وَلَمْ تَحِلَّ لِأَحَدٍ قَبْلِي، وَأُعْطِيتُ الشَّفَاعَةَ، وَكَانَ النَّبِيُّ يُبْعَثُ إِلَى قَوْمِهِ خَاصَّةً، وَبُعِثْتُ إِلَى النَّاسِ عَامَّةً».

Улашиш
|
|
Нусха олиш