1877.5569. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса қолдирмасин», дедилар.
Келаси йили: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейишди. У зот: «Енглар, едиринглар, ғамлаб ҳам қўйинглар. У йили одамлар қийинчиликда эди, уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар».
1877/5569 - عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ ضَحَّى مِنْكُمْ فَلَا يُصْبِحَنَّ بَعْدَ ثَالِثَةٍ وَفِي بَيْتِهِ مِنْهُ شَيْءٌ». فَلَمَّا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، نَفْعَلُ كَمَا فَعَلْنَا عَامَ الْمَاضِي؟ قَالَ: «كُلُوا وَأَطْعِمُوا وَادَّخِرُوا، فَإِنَّ ذَلِكَ الْعَامَ كَانَ بِالنَّاسِ جَهْدٌ فَأَرَدْتُ أَنْ تُعِينُوا فِيهَا».