Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
86-КИТОБ
ҚАСАМЛАРНИНГ КАФФОРАТИ КИТОБИ
كِتَاب: كَفَّارَاتِ الْأَيْمَانِ
(86)
1546-BOB

(1) МАДИНАНИНГ СОЪИ, НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МУДДЛАРИ ВА УНИНГ БАРАКАСИ ҲАҚИДА

* Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга, бир мудд эса ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 0,8125 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда 2,040 килограммга, мудд эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1,020 килограммга тўғри келади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларининг баракаси, деганда у зотнинг Мадинанинг тош-тарозисига барака тилаб дуо қилганлари кўзда тутилган.

(1) بَاب: صَاعِ الْمَدِينَةِ وَمُدِّ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَبَرَكَتِهِ

(1546)

2098.6712. Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги бир соъ бугунги муддингиз ҳисобида бир мудд ва унинг учдан бирича эди. Кейин Умар ибн Абдулазизнинг замонида у яна оширилди».

Молик менга: «Агар сизларга бир амир келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларидан камроқ мудд белгиласа, нимада берган бўлардингиз?» деди. Мен: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларида», дедим. У: «Кўрдингми, барибир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларига қайтилади», деди».

2098/6712 - عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ الصَّاعُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مُدًّا وَثُلُثًا بِمُدِّكُمُ الْيَوْمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

2099.6714. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, буларнинг (Мадина аҳлининг) тарозиларига, соъ ва муддларига барака бергин», дедилар».

 

2099/6714 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِي مِكْيَالِهِمْ، وَصَاعِهِمْ، وَمُدِّهِمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш