2111.6792. Оиша розияллоҳу анҳо хабар қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ўғрининг қўли қалқоннинг – ҳажафанинг* [ёки сипарнинг] баҳосидаги нарса учунгина кесилар эди».
Изоҳ: «Ҳажафа» қалқоннинг бир тури бўлиб, одатда ёғоч, темир ва шу каби нарсалардан ясалиб, устидан тери қопланган. Бу ерда у «қалқон» деб ўгирилган «мижаннун» сўзига изоҳ бўлиб келган. Ўша вақт ва шароитда унинг баҳоси чорак динорга тўғри келган.
2111/6792 – وَعَنْهَا رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّ يَدَ السَّارِقِ لَمْ تُقْطَعْ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم إِلَّا فِي ثَمَنِ مِجَنٍّ: حَجَفَةٍ أَوْ تُرْسٍ.