(1) АЛЛОҲГА ШИРК КЕЛТИРГАННИНГ ГУНОҲИ ҲАМДА УНИНГ ДУНЁ ВА ОХИРАТДАГИ ЖАЗОСИ ҲАҚИДА
(1) بَاب: إثْمِ مَنْ أشْرَكَ بِالله
2122.6921. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятда қилган амалимиз учун ҳам жавобгарликка тортиламизми?» деди. У зот шундай дедилар: «Ким Исломда яхши бўлса, жоҳилиятда қилган амали учун жавобгарликка тортилмайди. Ким Исломда ёмон бўлса, олдингию кейингилари учун жавобгарликка тортилади».
2122/6921 - عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنُؤَاخَذُ بِمَا عَمِلْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ؟ قَالَ: «مَنْ أَحْسَنَ فِي الْإِسْلَامِ لَمْ يُؤَاخَذْ بِمَا عَمِلَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، وَمَنْ أَسَاءَ فِي الْإِسْلَامِ أُخِذَ بِالْأَوَّلِ وَالْآخِرِ».