2148-ҳадис

2148.7150. Ҳасандан ривоят қилинади:

«Маъқил ибн Ясорнинг ўлими олдидаги касаллигида Убайдуллоҳ ибн Зиёд уни кўргани келди. Шунда Маъқил унга шундай деди: «Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир ҳадисимни айтиб бераман. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ бир бандани бир раиятга мутасадди қилса‑ю, у уларга холис бўлмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди», деганларини эшитганман».

Изоҳ: «Холис бўлиш» деганда ўзига ишониб топширилган раиятга масъулиятсизлик билан ёндашиб, уларни зое қилиш, ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш, адолат ўрнатмаслик кабилар назарда тутилган.


2148а/7151. Ҳасандан ривоят қилинади:

«Маъқил ибн Ясорни кўргани келган эдик, Убайдуллоҳ кириб қолди. Маъқил унга шундай деди: «Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бир ҳадисимни айтиб бераман. У зот: «Бирор волий бир мусулмон раиятга волий бўлиб, уларга қаллоблик қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», дедилар».

2148/7150 - عَنْ مَعْقِلَ بْن يَسَارٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ اسْتَرْعَاهُ اللهُ رَعِيَّةً، فَلَمْ يَحُطْهَا بِنَصِيحَةٍ، إِلَّا لَمْ يَجِدْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ».

2148أ/7150 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبيّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: «مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنَ الْمُسْلِمِينَ، فَيَمُوتُ وَهْوَ غَاشٌّ لَهُمْ، إِلَّا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш