2151.7192. Абу Лайло ибн Абдурраҳмон ибн Саҳлдан ривоят қилинади:
«Саҳл ибн Абу Ҳасманинг ўзи ва унинг қавмининг улуғларидан бир неча киши шундай хабар қилишди: «Абдуллоҳ ибн Саҳл билан Муҳаййиса иккови қийинчилик туфайли Хайбар томон йўлга чиқишди. Муҳаййисага «Абдуллоҳ ўлдирилиб, бир чоҳга [ёки булоққа] ташлаб юборилди», деб хабар беришди. У яҳудийларнинг олдига келиб, «Аллоҳга қасамки, уни сизлар ўлдиргансизлар!» деди. Улар: «Биз ўлдирмадик, Аллоҳга қасам!» дейишди. Кейин у қайтиб, қавмининг ҳузурига келиб, уларга бор гапни айтиб берди. У акаси Ҳуваййиса – бу ундан катта эди – ҳамда Абдурраҳмон ибн Саҳл билан (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига) келишди. Муҳаййиса Хайбарда бўлгани учун гапира бошлаган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшини назарда тутиб, «Каттага (сўз бер), каттага!» дедилар. Аввал Ҳуваййиса, кейин Муҳаййиса гапирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё шеригингизнинг хунини тўлашади, ё урушга тайёрланаверишади», дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни ёзиб, уларга (яҳудийларга) юбордилар. Улар: «Уни биз ўлдирмадик», деб ёзиб юборишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳуваййиса, Муҳаййиса ва Абдурраҳмонларга: «Қасам ичиб, шеригингизнинг қонига ҳақдор бўласизларми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. У зот: «Бўлмаса яҳудийлар сизларга қасам ичиб берсинми?» дедилар. «Улар мусулмон эмас-ку!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ёнларидан юзта туя бериб, унинг хунини тўладилар. (Туялар) ҳовлига киритиб қўйилди».
Саҳл: «Ўша туялардан бири мени тепиб юборган», деди».
2151/7192 – حَدِيثُ حُوَيِّصَة وَمُحَيذِصَة تَقَدَّم فِي الـجِهَاد. وزاد هنا: «إِمَّا أَنْ يَدُوا صَاحِبَكُمْ، وَإِمَّا أَنْ يُؤْذِنُوا بِحَرْبٍ».