2154.7218. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умарга: «Халифа тайин қилиб қўймайсизми?» дейишди. У: «Агар халифа тайин қиламан десам, мендан яхшироқ одам – Абу Бакр ўринбосар тайин қилган. Агар бундай қилмайман десам, мендан афзал зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бундай қилмаганлар», деди. Шунда уни мақтаб гапиришган эди, «Интилган‑у, чўчиган. Қанийди у (халифалик) мендан тўсилган бўлиб, зараримга ҳам, фойдамга ҳам бўлмаса! Мен уни тириклигимда ҳам, ўлганимда ҳам кўтара олмайман», деди».
Изоҳ: Умар розияллоҳу анҳунинг «интилган‑у, чўчиган» деган ибораси балоғат намуналаридан бўлиб, икки сўз билан кенг ва чуқур маънони англатган. Шориҳлар буни бир неча хил изоҳлашган: 1. Мени мақтаётганлар ё мендан бирор нарса умид қиляпти, ёки мендан қўрққанидан мақтаяпти ёхуд ёмонламаяпти; 2. Халифалик ишига кимдир интилади, кимдир унинг масъулиятидан қўрқади. Интиладиган одамни қўйсам, иш унга ташлаб қўйилади, натижада халқни балога гирифтор қилади. Чўчиб турган одамни тайинласам, ишда нуқсонга йўл қўйиб, қўл остидагиларнинг ҳаққини адо қила олмайди; 3. Мен Аллоҳга интилиб, савобига рағбат қилиб ҳамда У Зотнинг ҳисоби ва жазосидан қўрқиб турибман. Мақтовларингизнинг менга аҳамияти йўқ. Халифа тайинлашдан мени тўсиб турган нарса ҳам шу.
2154/7218 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قِيلَ لِعُمَرَ: أَلَا تَسْتَخْلِفُ؟ قَالَ: إِنْ أَسْتَخْلِفْ فَقَدِ اسْتَخْلَفَ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي: أَبُو بَكْرٍ، وَإِنْ أَتْرُكْ فَقَدْ تَرَكَ مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي: رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم.