Риёзус солиҳийн шарҳи

Риёзус солиҳийн шарҳи (875)

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

 شرح

رياض الصالحين

تأليف: الإمام أبي زكريا يحيى بن شرف النووي الدمشقيّ

631 – 676 هـ

  

Риёзус солиҳийн шарҳи

 (Солиҳлар гулшани)

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

 Тошкент2021

Муаллиф ва унинг ушбу асари ҳақида

 

Шайх, имом, муҳаққиқ олим, ҳофизларнинг йўлбошчиси, авлиёларнинг байроқдори, кўплаб илм ва фанлар билимдони, манфаатли таснифотлар соҳиби, ўз жонини Аллоҳнинг дини нусрати учун тиккан, илм ва ибодат орасини жамлаган Аллоҳнинг ориф бандаларидан бири, парҳезкор, зоҳид, суннат ва динни тирилтирувчи Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф (ибн Муррий) ибн Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Ҳизом ал-Ҳизомий ан-Нававий, Димашқий, Шофеъийдир.

Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Бу зот Димашқнинг қишлоқларидан бири Навода 631-ҳижрий сана, муҳаррам ойининг ўртасидаги ўн кунликда дунёга келдилар. Наво билан Димашқ ораси икки марҳаладан озроқ масофадир. Ҳозирги пайтда 100 км атрофида.

Имом Заҳабий тарих китобларида «Наво» сўзида вов ҳарфидан кейин алиф бўлмайди, аммо уни қўйиш ҳам жоиз, деб айтдилар.

Шайх Тожуддин Субкий имом Нававий «Дорул ҳадис ашрафийя»га бош мударрис этиб таъйинланганларида қуйидаги шеърни битиб, унда Наво сўзига вов ҳарфидан кейин алифни киритганлар.

 

Дорулҳадисда узоқ қолиб, унинг атрофида кезиб овунаман.

Кошки Навовий қадами теккан жойга юзим лўнжини текказурман.

 

Имом Нававийнинг оталари қуйидагича ҳикоя қилади.

Ўғлим Яҳё ёнимда ухлар эди. Ўшанда у етти ёшга етган эди. Рамазоннинг 27 кечаси эди. Тахминан туннинг ярми эди. У: «Эй отажон, ҳовлини тўлдириб юборган мана бу ёғду нима?» деб қолди. Мен ва оила аъзоларимиз уйғониб қарасак ҳеч нарса кўринмади. Билсак, ўша кеча қадр кечаси экан.

Марокуший айтади. Шайх Муҳиддинни Наво қишлоғида кўрдим. Ўшанда у 10 ёшда эди. Болалар уни бирга ўйин ўйнаш учун мажбурлашар эди. У эса, йиғлаб, улардан қочар эди. У шу ҳолатида ҳам Қуръон тиловат қилар эди. Ўшанда у менинг қалбимга кириб қолган эди. Отаси уни дўконга олиб борар, у эса, Қуръондан чалғитгани учун олди-сотдига машғул бўлмас эди. Мен унинг Қуръон устози олдига келиб: «Бу боладан келажакда ўз замонасининг забардаст олими ва зоҳиди бўлиши умид қилинади. Одамлар бундан ҳали кўп фойдаланади», деб насиҳат қилдим. У эса: «Сиз мунажжиммисиз?» деди. Мен: «Йўқ мунажжим эмасман, лекин Аллоҳ мени шундай гапиртирди», дедим. Буни отасига айтилган эди, оталари ўғилларини Қуръонни хатм қилишига кўп рағбат қилди. Ўшанда энди балоғатга етгандилар

Шайх Муҳйиддин айтдилар.

«Ёшим 18 га борганида отам мени 649-ҳижрий санада Димашққа олиб бордилар. Равоҳийя мадрасасида истиқомат қилдим. У ерда икки йил қолдим. Ўша давр мобайнида ерга ёнбағримни қўймадим. Озуқам мадрасадаги овқат бўлди. «Танбеҳ» китобини тўрт ярим ойда ёд олдим. «Муҳаззаб» китобидаги чорак ибодат қисмини ёд олдим. Шайхимиз, олим, зоҳид Камолиддин Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий Шофеъий китобларини шарҳлаб, тасҳиҳ қилиб, у кишини лозим тутган эдим. У киши илмга машғул бўлганимни, у кишини лозим тутганимни, одамларга қўшилмаслигимни кўргач мени қаттиқ яхши кўриб қолдилар. У киши ўтган дарсни аксар жамоаларга такрор қилиб беришимга таъйинладилар. 51-ҳижрий сана бўлганида, отам билан бирга ҳаж қилдим. Арафотда туриш жумага тўғри келган эди. Сафаримиз Ражаб ойининг аввалида бўлган эди. Мадинада икки ярим ой турдим».

Имом Нававийнинг дадалари айтадилар.

«Биз Наво қишлоғидан сафар қилгани чиққанимизда, Яҳёни шамоллаш тутди. То арафотга келгунича у касаллик аримади. Яҳё бесабрлик қилмади. Ҳаж амалларини бажариб, Наво қишлоғига ғам етиб келдик. Димашққа тушганида Аллоҳ унга илм ато қилган эди».

Имом Нававий айтдилар.

«Мен ҳар куни, ҳар турлик устозлардан 12 хил дарс ўрганар эдим. «Васит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «ал-Жамъу байнас саҳиҳайн» китобидан битта дарс, «Саҳиҳул муслим»дан битта дарс, Ибн Жиннийнинг наҳв фанидаги «Лумаъ» китобидан битта дарс, Ибн Сиккитнинг луғатга оид «Ислаҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарфдан битта дарс, усулул фиқҳдан битта дарс, гоҳида Абу Исҳоқнинг «Лумаъ» китобидан, гоҳида Фахриддин Розийнинг «Мунтахаб» китобидан ва «Асмаур рижол»дан битта дарс, усулуд диндан битта дарс ўтардим. Бунга тааллуқли барча нарсаларга таълиқ ёзардим, мушкил жойларини шарҳлардим, ибораларни ёритар эдим, луғатларни зобт қилар эдим. Ундан ташқари «ар-Рофеъий»дан ҳам дарс ўқирдим. Аллоҳ таоло вақтим ва машғулотимга барака бериб, бунда менга ёрдам ато қилган эди. Бир гал тиб илмига қизиқишим ортиб қолиб «Қонун» китобини сотиб олдим. Шундан кейин қалбим қоронғулашиб қолди. Бир неча кун ҳеч қандай иш қила олмай қолдим. Ўша заҳоти у китобни сотиб юборган эдим, яна асл ҳолатимга қайтдим».

Имом Нававий машғулоти кўп, илм, ибодат ва тасниф сабаб тунда бедор бўлувчи киши эдилар. Йўлда ҳам вақтларини зое қилмасдилар. Баъзи уламолар бу кишини ҳаммомга кам кириши, кам овқат ейиши ва кам кийинишини кўриб, танбеҳ беришгани ва: «Бирор касалликка чалиниб, мақсадларингга эриша олмайсан», деб айтишганида, у зот: «Фалончи рўза тутиб, ҳатто суяклари кўкариб кетган экан», деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз айтган нарсаларга у киши парво қилмаслиги билинди.

Баъзи ҳамроҳлари озуқаланиб олишлари учун бодринг пўстлоғини арчиб, узатишганида, у зот уни ейишдан бош тортдилар ва: «Танам намланиб, уйқуни жалб қилишидан қўрқаман», деб жавоб бердилар.

У зот кун бўйи емасдан фақат хуфтондан кейин озгина нарса еб олардилар. Саҳарда озгина сув ичиб олардилар. Димашқнинг мевасидан емасдилар. Бу ҳақда сўралганида у зот: «Чунки Димашқдаги аксар ерлар вақф ва ҳажр қилинган ерлардир. У ердаги нарсаларни фақат умумманфаат юзасидан тасарруф қилиш жоиз. Бу хусусда уламоларнинг ихтилофи бор. Ким жоиз деган бўлса ҳам етим-есир ва камбағалларнинг манфаати учунгина жоиз деган. Одамлар эса бу фатвонинг мингдан биригагина амал қилишади холос. Буни ейишга нафсим қандай шод бўлсин», дедилар.

У зот ўз қишлоқларидаги ота-оналари ҳузуридан келган нарсанигина ер эдилар. Бирор кишидан бирор нарсани қабул қилмасдилар. Фақат дини ва тақвоси ишончли бўлсагина ундан тановул қилардилар.

 

Иснавий айтдилар.

«Имом Нававий оила қурмаганлар. У зот яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ ва амирларга ҳам тик боқа олардилар. Подшоҳ Зоҳир: «Мен имом Нававийдан қўрқар эдим», деб айтган».

Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий икки марта ҳаж қилганлар. Шайх Шиҳобиддин Абу Шомадан кейин Ашрафийя номли дорул ҳадисга бош мударрис этиб таъйинланганлар. То вафот этгунларига қадар у ердан маош олмаганлар. У зот пахтадан тўқилган кийим ва Сахтиёнийя салласини кияр эдилар. Соқолларида оқ туклар бўлиб, ўзлари фақиҳлар билан бўладиган баҳсларда сокин ва виқорда бўлардилар.

Шайх Валийюддин Абулҳасан Алий айтдилар. Мен оёғимда яллиғланиш сабаб бемор эдим. Имом Нававий мени зиёрат қилиб кўргани келдилар. Ҳузуримда ўтиргач сабр ҳақида гапира бошладилар. Гапирганлари сари оз-оздан оғриқ кета бошлади. У зот гапиришда давом этдилар, охири бориб ҳеч оғримагандек оғриқдан ҳеч бир асорат қолмади. Бундан аввал оғриқ қаттиқлигидан тунда ухлай олмай қолган эдим. Билдимки, оғриқни барҳам топиши у зотнинг баракотлари сабаб эди.

 

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.

  1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:

  1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.
  2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.
  3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий.
  4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.
  5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий.
  6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).
  7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.
  8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.
  9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.
  10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.
  11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.
  12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.
  13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.
  14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.
  15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.
  16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.
  17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.
  18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.
  19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.
  20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.
  21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.
  22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.

 

Энг яқин шогирдлари аллома Алоуддин ибн Аттор зикр қилишларича, баъзи солиҳлар имом Нававийни тушида қутблардан бири эканларини кўрган экан. Ўзларидан бу нарсани очиқлашни сўрашганида, у зот яширган эканлар. Валлоҳу аълам!

Мен вафот топишларидан чамаси икки ой олдин ўтирган эдим, бир фақиҳ келиб, ҳузурларига кирдида: «Фалончи шайх сизга салом айтди ва мана бу кўзачани мендан бериб юборди», деди. Имом Нававий уни қабул қилдилар ва уни менга бериб, эҳтиёжлар турадиган жойга қўйишимни буюрдилар. Уни қабул этганларидан таажжубга тушсам, мендаги таажжубни ҳис қилиб: «Менга баъзи камбағаллар баланд пошналик этик ва мана бу кўзани жўнатишибди. Бу сафар қуролларидир», дедилар. Озгина кун ўтгач яна ҳузурларида турсам у зот: «Мен учун сафар қилишга изн берилди», дедилар. Мен: «Қанақасига сизга изн берилди?» десам, у зот: «Бир пайт мен шу ерда, (яъни Равоҳийя мадрасасидаги хонамда) ўтирган эдим, очиқ ҳавода бир шахс ўтиб қолди. Олд тарафида нур таратувчи ёруғлик, қиблага юзланган ҳолда мадрасанинг ғарбидан шарқига ишора қилиб: «Байтул мақдиснинг зиёрати учун ўрнингдан тур, деб айтди», дедилар. Мен имом Нававийнинг ушбу сўзларини ибодат сафарига йўйдим. Қарасам у ҳақиқий сафар экан. Сўнгра имом Нававий менга: «Қани ўрнингдан турчи, яқинларимиз ва ҳамроҳларимиз билан хайрлашамиз», дедилар. Биз у киши билан чиқиб, баъзи устозлари кўмилган қабристонга бориб, уларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилиб, йиғладилар. Кейин тирик дўстларини зиёрат қилдилар. Сўнгра ўша куни Наво қишлоғига сафар қилдилар. Қуддусни ва Халил алайҳиссаломни ҳам зиёрат қилдилар. Сўнгра Наво қишлоғига қайтиб, оталари уйини зиёрат қилгач касалликка чалиндилар. Чоршанба куни, туннинг охирги учдан бирида, Ражаб ойининг 24-сида, 676-ҳижрий санада вафот топдилар. Қабрлари машҳур жойда, одамлар у ерни зиёрат қилишади.

Оила қариндошлари қабрлари устига қубба қуришни хоҳлашганида, аммаларининг тушларига кириб, иним ва жамоадагиларга айтинг, бундай қилишмасин, деб айтдилар. Қавми қариндошлар ҳар қачон қабр устига бирор бино қуришмоқчи бўлса ўша қуришган нарса бузилиб кетаверар эди. Охири бино қуришдан тўхташди. Фақат қабр атрофини ҳайвон ва бошқа нарсалар кирмаслиги учун тош билан ўраб қўйишди.

Аллоҳ у зотни раҳматига олиб, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Ҳадис 818

Written by Thursday, 16 Июнь 2022 11:14

818 - وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّمَا يَلْبَسُ الْحَرِيرَ مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6081، م 2069].

وَفِي رِوَايَةٍ للبُخَارِيِّ: «مَنْ لَا خَلَاقَ لَهُ فِي الآخِرَةِ» [5835].

قَوْلُهُ: «مَنْ لَا خَلاَقَ لَهُ»، أَيْ: لَا نَصِيبَ.

 

  1. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Албатта, ипакни охиратдан насибаси йўқлар кияди», деб айтганларини эшитдим.

 Муттафақун алайҳ.

 

Имом Бухорий ривоятида: «охиратдан насибаси йўқлар…», бўлиб келган.

6 - بَابُ تَحْرِيمِ لِبَاسِ الحَرِيرِ عَلَى الرِّجَالِ وَتَحْرِيمِ جُلُوسِهِمْ عَلَيهِ وَاسْتِنَادِهِمْ إِلَيهِ وَجَوَازِ لِبَاسِهِ للنِّسَاءِ

6-боб

Эркакларга ипак кийим кийиш, ипак кўрпачада ўтириш ва ипак ёстиққа суянишнинг ҳаромлиги ҳамда аёлларга ипак кийим кийишнинг жоизлиги ҳақида

 

817 - عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ؛ فَإنَّ مَنْ لَبِسَهُ فِي الدُّنْيَا لَمْ يَلْبَسْهُ فِي الآخِرَةِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5834، م 2069/11].

 

  1. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ипак кийманглар, чунки уни дунёда кийган охиратда киймайди», дедилар.

 Муттафақун алайҳ.

5 - بَابُ اسْتِحْبَابِ التَّوَسُّطِ في اللِّبَاسِ، وَلَا يَقْتَصِرُ عَلَى مَا يَزْرِي بِهِ لِغَيرِ حَاجَةٍ وَلَا مَقْصُودٍ شَرْعِيٍّ

5-боб

Кийинишда ўрта ҳол бўлишнинг маҳбублиги ҳамда зарурат ва шаръий мақсад бўлмаганда обрўсини кетказадиган кийим киймаслик ҳақида

 

816 - عَنْ عَمْرٍو بْنِ شُعْيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ أَنْ يُرَى أَثَرُ نِعْمَتِهِ عَلَى عَبْدِهِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2819].

 

  1. Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан қилган ривоятда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ Ўз неъмати асарини бандасида кўрмоқни суяди», дедилар.

 

Имом Термизий ривояти. Уни ҳасан ҳадис, дедилар.

4 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَرْكِ التَّرَفُّعِ فِي اللِّبَاسِ تَوَاضُعاً

4-боб

Тавозуъ қилган ҳолда кийимнинг олийсини тарк этишнинг маҳбублиги

 

قَدْ سَبَقَ فِي (بَابِ فَضْلِ الجُوعِ وَخُشُونَةِ العَيْشِ) جُمَلٌ تَتَعَلَّقُ بِهَذَا البَابِ.

 

«Оч юриш ва содда ҳаёт кечиришнинг фазилати ҳақидаги боб»да ушбу бобга тааллуқли жумлалар келган.

 

815 - وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَرَكَ اللِّبَاسَ تَوَاضُعاً للهِ، وَهُوَ يَقْدِرُ عَلَيْهِ، دَعَاهُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ عَلَى رُؤُوسِ الخَلَائِقِ؛ حَتَّى يُخَيِّرَهُ مِنْ أَيِّ حُلَلِ الإِيمَانِ شَاءَ يَلْبَسُهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2481].

 

 

  1. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кийинишга қодир бўла туриб, Аллоҳга тавозуъ қилган ҳолда (олий навли) либосни тарк қилса, Аллоҳ Қиёмат куни бутун халойиқнинг бошига чақириб, иймон либосларининг хоҳлаганини танлаш ҳуқуқини беради», дедилар.

 Имом Термизий ривояти. Имом Термизий уни ҳасан ҳадис, дедилар.

Ҳадис 814

Written by Wednesday, 15 Июнь 2022 10:14

814 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ جَرَّ ثَوبَهُ خَيْلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ القِيَامَةِ» فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: فَكَيْفَ تَصْنَعُ النِّسَاءُ بِذُيُولِهنَّ، قَالَ: «يُرْخِينَ شِبْراً». قَالَتْ: إِذَنْ تَنْكَشِفُ أَقْدَامُهُنَّ!! قَالَ: «فَيُرْخِينَهُ ذِرَاعاً لَا يَزِدْنَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 4117، ت 1731].

 

  1. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким манманлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар. Шунда Умму Салама: «Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди. «Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот. «Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у. «Бир зироъ тушириб оладилар, ундан оширмайдилар», дедилар у зот».

 

Абу Довуд ва Термизийлар ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ, деган.

Ҳадис 813

Written by Wednesday, 15 Июнь 2022 10:14

 813 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَرَرْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَفِي إِزَارِي اسْترْخَاءٌ، فَقَالَ: «يَا عَبْدَ اللهِ؛ ارْفَعْ إِزَارَكَ» فَرَفَعْتُهُ ثُمَّ قَالَ: «زِدْ»، فَزِدْتُ، فَمَا زِلْتُ أَتَحرَّاهَا بَعْدُ. فَقَالَ بَعْضُ القَوْمِ: إِلَى أَيْنَ؟ فَقَالَ: إِلَى أَنْصَافِ السَّاقَيْنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2086].

 

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Изоримни бир оз узунроқ қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтган эдим, у зот: «Эй Абдуллоҳ, изорингни кўтариб ол!» дедилар. Мен уни кўтариб олдим. Сўнг у зот «Яна», дедилар. Мен яна кўтардим. Шундан бери шундай юрадиган бўлдим».

(Ровий айтади) Баъзилар: «Қаергача?» дейишди. «Болдирнинг ярмигача», дедим».

 Имом Муслим ривояти.

Ҳадис 812

Written by Wednesday, 15 Июнь 2022 10:13

812 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «إزْرَةُ الْمُسْلِمِ إِلَى نِصْفِ السَّاقِ، وَلَا حَرَجَ - أَوْ لَا جُنَاحَ - فِيْمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الكَعْبَيْنِ، مَا كَانَ أَسْفَلَ مِنَ الكَعْبَينِ فَهَوُ فِي النَّارِ، وَمَنْ جَرَّ إِزَارَهُ بَطَراً لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [4093].

 

  1. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмоннинг изор тутиши болдиргача бўлиб, у билан тўпиқнинг орасида бўлса ҳам, танглик йўқ [ёки гуноҳ йўқ]. Тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир. Ким изорини кибрланиб судраб юрса, Аллоҳ азза ва жалла унга (раҳмат ила) назар солмайди».

 

Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.

Ҳадис 811

Written by Wednesday, 15 Июнь 2022 10:11

 811 - وَعَنْ قَيْسِ بْنِ بِشْرٍ التَّغْلِبيِّ قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبِي - وَكَانَ جَلِيساً لأَبِي الدَّرْدَاءِ - قَالَ: كَانَ بِدِمَشْقَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُقَالُ لَهُ: بْن الْحَنْظَلِيَّةِ ، وَكَانَ رَجُلًا مُتَوَحِّداً قَلَّمَا يُجَالِسُ النَّاسَ، إنَّمَا هُوَ صَلَاةٌ، فَإِذَا فَرَغَ فَإنَّمَا هُوَ تَسْبِيحٌ وَتَكْبيرٌ حَتَّى يَأْتيَ أَهْلَهُ، فَمَرَّ بِنَا وَنَحْنُ عِنْدَ أَبِي الدَّرْدَاءِ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاءِ: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ؟ قَالَ: بَعَثَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَرِيَّةً فَقَدِمَتْ، فَجَاءَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَجَلَسَ في الْمَجْلِسِ الَّذِي يَجْلِسُ فِيهِ رسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ لِرَجُلٍ إِلَى جَنْبِهِ: لَوْ رَأَيْتَنَا حِيْنَ التَقَيْنَا نَحْنُ وَالعَدُوُّ، فَحَمَلَ فُلَانٌ وَطَعَنَ، فَقَالَ: خُذْهَا مِنِّي وَأَنَا الغُلَامُ الغِفَاريُّ، كَيْفَ تَرَى فِي قَوْلِهِ؟ قَالَ: مَا أُرَاهُ إِلَّا قَدْ بَطَلَ أَجْرُهُ، فَسَمِعَ بِذَلِكَ آخَرُ فَقَالَ: مَا أَرَى بِذَلِكَ بَأْساً، فَتَنَازَعَا حَتَّى سَمِعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «سُبْحَانَ اللهِ!! لاَ بَأْسَ أَنْ يُؤجَرَ وَيُحْمَدَ» فَرَأَيْتُ أَبَا الدَّرْدَاء سُرَّ بِذَلِكَ، وَجَعَلَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ إِلَيْهِ، وَيَقُولُ: أَنْتَ سَمِعْتَ ذَلِكَ مِنْ رَسُولِ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ، فَمَا زَالَ يُعِيدُ عَلَيْهِ حَتَّى إِنّي لأَقُولُ لَيَبْرُكَنَّ عَلَى رُكْبَتَيْهِ.

قَالَ: فَمَرَّ بِنَا يَوْماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاء: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: قَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمُنْفِقُ عَلَى الخَيْلِ كَالبَاسِطِ يَدَهُ بالصَّدَقَةِ لَا يَقْبِضُهَا».

ثُمَّ مَرَّ بِنَا يَوماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاءِ: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَ الرَّجُلُ خُرَيمٌ الأَسَدِيُّ! لَولَا طُولُ جُمَّتِهِ وَإسْبَالُ إزَارِهِ» فَبَلَغَ خُرَيْماً فَعَجِلَ، فَأَخَذَ شَفْرَةً فَقَطَعَ بِهَا جُمَّتَهُ إِلَى أُذُنَيْهِ، وَرَفَعَ إزَارَهُ إِلَى أَنْصَافِ سَاقَيْهِ.

ثُمَّ مَرَّ بِنَا يَوْماً آخَرَ، فَقَالَ لَهُ أَبُو الدَّرْدَاء: كَلِمَةً تَنْفَعُنَا وَلَا تَضُرُّكَ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إنَّكُمْ قَادِمُونَ عَلَى إخْوَانِكُمْ، فَأَصْلِحُوا رِحَالكُمْ، وَأَصْلِحُوا لِبَاسَكُمْ حَتَّى تَكُونُوا كَأنَّكُمْ شَامَةٌ فِي النَّاسِ؛ فَإِنَّ اللهَ لَا يُحِبُّ الفُحْشَ وَلَا التَّفَحُّشَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإسْنَادٍ حَسَنٍ، إِلَّا قَيْسَ بْنَ بِشْرٍ، فَاخْتَلَفُوا فِي تَوثِيقِهِ وَتَضْعِيفِهِ، وَقَدْ رَوَى لَهُ مُسْلِمٌ [د 4089].

 

  1. Қайс ибн Бишр Тағлибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отам – у Абу Дардонинг шогирди эди – менга шундай деган: «Димашқда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Ибн Ҳанзолия деган киши бор эди. У доим ёлғиз юрар, одамлар билан жуда кам ўтирар, чунки доим намозда бўлар, намозни ўқиб бўлса, тасбеҳ ва такбир айтиб ўтирар, сўнг уйига кетар эди. Абу Дардонинг ҳузурида ўтирган эдик, олдимиздан ўша киши ўтиб қолди. Шунда Абу Дардо унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга зарар бермайдиган бирон сўз айтинг», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сарийя жўнатдилар. У қайтиб келгач, улардан бир киши келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойга ўтириб, ёнидаги кишига: «Бизнинг душманга тўқнаш келганимизни кўрганингда эди! Фалончи ҳамла қилиб, найза санчиб, «Мана сенга! Мен ғифорлик ғуломман!» деди. (яъни Ғифорий қабиласидаги йигитлар найза санчса, ўлдирмай қўймайди). Унинг бу сўзига нима дейсан?» деди. У: «Менимча, унинг ажри йўқ бўлибди», деди. Шунда буни бошқа одам эшитиб қолиб, «Менимча, бунинг ҳечқиси йўқ», деди. Иккови тортишиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни эшитиб қолдилар-да, «Субҳаналлоҳ! Унинг ажр олиб, мақталишининг ҳечқиси йўқ», дедилар. Мен Абу Дардонинг бунга қувонганини кўрдим. У бошини кўтариб, унга: «Сен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдингми?» деди. У: «Ҳа», деди. Бу саволни унга ҳадеб қайтараверганидан, унинг оёғи остига тиз чўкса керак деб ўйлаб қолдим.

Ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Шунда Абу Дардо унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Отга инфоқ қилган одам садақага қўл очиб, уни ёпмайдиган киши кабидир», дедилар», деди.

Ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Абу Дардо яна унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Хурайм Асадийнинг жуммаси* узунлиги, изорини (тўпиғидан) осилтириб юриши бўлмаса, қандай яхши одам!» дедилар. Бу гап Хураймга етиб борган эди, у дарҳол пичоқ олиб, жуммасини қулоғигача кесди, изорини эса болдирининг ярмигача кўтариб олди».

Сўнг ўша киши яна бир кун олдимиздан ўтиб қолди. Абу Дардо яна унга: «Бизга фойда қиладиган, сенга эса зарар бермайдиган бирон сўз айт», деди. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Сизлар биродарларингизнинг ҳузурига кетяпсизлар. Уловларингизни ҳам яхшиланглар, либосларингизни ҳам яхшиланглар, сизлар худди одамларнинг юзидаги хол каби бўлинглар. Аллоҳ фаҳшни ва сўкишни хуш кўрмайди».

 

Абу Довуд ҳасан иснод ила ривоят қилган. Фақат Қайс ибн Бишрни «Ишончлими ёки заиф кишими?» шу ҳақда ихтилоф қилишди. Лекин имом Муслим бу кишидан ҳадис ривоят қилган.

Ҳадис 810

Written by Tuesday, 14 Июнь 2022 19:23

810 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يُصَلِّي مُسْبِلٌ إِزَارَهُ قَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَذَهَبَ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ جَاءَ، فَقَالَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَالَكَ أَمَرْتَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ ثُمَّ سَكَتَّ عَنْهُ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ يُصَلِّي وَهُوَ مُسْبِلٌ إِزَارَهُ، إِنَّ اللهَ لَا يَقْبَلُ صَلَاةَ رَجُلٍ مُسْبِلٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [638].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб намоз ўқиётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бор, таҳорат қилиб кел», дедилар. У бориб, таҳорат қилиб келган эди, у зот яна: «Бор, таҳорат қилиб кел», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сизга нима бўлди, уни таҳорат қилишга буюрдингиз, кейин эса индамадингиз?» деди. У зот: «У изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб намоз ўқиётган эди. Аллоҳ изорини (тўпиғидан пастгача) осилтириб олган кишининг намозини қабул қилмайди», дедилар».

 

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилиб, имом Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, дедилар.

Ҳадис 809

Written by Tuesday, 14 Июнь 2022 19:22

809 - وَعَنْ أَبِي جُرَيٍّ جَابِرِ بْنِ سُلَيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَجُلًا يَصْدُرُ النَّاسُ عَنْ رَأْيهِ؛ لَا يَقُولُ شَيْئاً إِلَّا صَدَرُوا عَنْهُ، قُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قُلْتُ: عَلَيكَ السَّلَامُ يَا رَسُولَ اللهِ - مَرَّتَيْنِ - قَالَ: «لَا تَقُلْ عَلَيكَ السَّلَامُ؛ عَلَيْكَ السَّلَامُ تَحِيَّةُ الْمَوْتَى، قُلْ: السَّلَامُ عَلَيكَ» قَالَ: قُلْتُ: أَنْتَ رَسُولُ اللهِ؟ قَالَ: «أَنَا رَسُولُ اللهِ الَّذِي إِذَا أَصَابَكَ ضُرٌّ فَدَعَوْتَهُ كَشَفَهُ عَنْكَ، وَإِذَا أَصَابَكَ عَامُ سَنَةٍ فَدَعَوْتَهُ أَنْبَتَهَا لَكَ، وَإِذَا كُنْتَ بِأَرْضٍ قَفْرٍ أَوْ فَلَاةٍ، فَضَلَّتْ رَاحِلَتُكَ، فَدَعَوْتَهُ رَدَّهَا عَلَيْكَ»، قَالَ: قُلْتُ: اعْهَدْ إِلَيَّ. قَالَ: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَداً»، قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرّاً، وَلَا عَبْداً، وَلَا بَعِيراً، وَلَا شَاةً «وَلَا تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئاً، وَأَنْ تُكَلِّمَ أَخَاكَ وَأَنْتَ مُنْبسِطٌ إِلَيْهِ وَجْهُكَ؛ إِنَّ ذَلِكَ مِنَ الْمَعْرُوفِ، وَارْفَعْ إِزَارَكَ إِلَى نِصْفِ السَّاقِ، فَإِنْ أَبَيتَ فَإِلَى الكَعْبَينِ، وَإِيَّاكَ وَإِسْبَالَ الإِزَارِ؛ فَإِنَّهَا مِنَ الْمَخِيلَةِ وَإِنَّ اللهَ لَا يُحِبُّ الْمَخِيلَةَ، وَإِنِ امْرُؤٌ شَتَمَكَ وَعَيَّركَ بِمَا يَعْلَمُ فِيكَ فَلَا تُعَيِّرهُ بِمَا تَعْلَمُ فِيْهِ؛ فَإِنَّمَا وَبَالُ ذَلِكَ عَلَيهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ، وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 4084، ت 2722].

 

  1. Абу Журай Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кишини кўрдим, одамлар унинг фикри билан иш кўришар, у нима деса, ўшани албатта қабул қилишар эди. «Бу ким?» десам, «Бу зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейишди. Мен икки марта: «Алайкас-салом, эй Аллоҳнинг Расули!» деган эдим, у зот: «Алайкас-салом» демагин, «Алайкас-салом» дейиш маййитга бериладиган саломдир. Сен «Ассалааму ъалайка», дегин», дедилар. Мен: «Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам сизмисиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳа. Мен – сенга зарар етганда дуо қилсанг, кушойиш берадиган, қаҳатчилик етганда дуо қилсанг, сенга экинларни ўстириб берадиган, дашту биёбонда юрганингда уловинг йўқолиб қолганда дуо қилсанг, сенга уни қайтариб берадиган Аллоҳнинг Расулиман». «Мендан аҳд олинг», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳеч кимни сўкмагин – шундан кейин ҳурни ҳам, қулни ҳам, туяни ҳам, қўйни ҳам сўкмадим – Яхши ишда ҳеч бир амални оз санамагин. Биродаринг билан сўзлашсанг, очиқ юзли бўлгин. Мана шулар маъруфдандир. Изорингни болдирингнинг ярмигача кўтариб олгин, агар бундай қилмасанг, тўпиғинггача. Изорингни судраб юришдан ҳазир бўлгин, чунки бу манманликдандир, Аллоҳ азза ва жалла эса манманликни суймайди. Кимдир сени сўкиб, сенда бор сифатни айбласа, сен ҳам унда бор нарса билан уни айбламагин, бунинг гуноҳи ўзига».

 

Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ саҳиҳ иснод билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.