Риёзус солиҳийн шарҳи

Риёзус солиҳийн шарҳи (875)

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

 شرح

رياض الصالحين

تأليف: الإمام أبي زكريا يحيى بن شرف النووي الدمشقيّ

631 – 676 هـ

  

Риёзус солиҳийн шарҳи

 (Солиҳлар гулшани)

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

 Тошкент2021

Муаллиф ва унинг ушбу асари ҳақида

 

Шайх, имом, муҳаққиқ олим, ҳофизларнинг йўлбошчиси, авлиёларнинг байроқдори, кўплаб илм ва фанлар билимдони, манфаатли таснифотлар соҳиби, ўз жонини Аллоҳнинг дини нусрати учун тиккан, илм ва ибодат орасини жамлаган Аллоҳнинг ориф бандаларидан бири, парҳезкор, зоҳид, суннат ва динни тирилтирувчи Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф (ибн Муррий) ибн Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Ҳизом ал-Ҳизомий ан-Нававий, Димашқий, Шофеъийдир.

Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Бу зот Димашқнинг қишлоқларидан бири Навода 631-ҳижрий сана, муҳаррам ойининг ўртасидаги ўн кунликда дунёга келдилар. Наво билан Димашқ ораси икки марҳаладан озроқ масофадир. Ҳозирги пайтда 100 км атрофида.

Имом Заҳабий тарих китобларида «Наво» сўзида вов ҳарфидан кейин алиф бўлмайди, аммо уни қўйиш ҳам жоиз, деб айтдилар.

Шайх Тожуддин Субкий имом Нававий «Дорул ҳадис ашрафийя»га бош мударрис этиб таъйинланганларида қуйидаги шеърни битиб, унда Наво сўзига вов ҳарфидан кейин алифни киритганлар.

 

Дорулҳадисда узоқ қолиб, унинг атрофида кезиб овунаман.

Кошки Навовий қадами теккан жойга юзим лўнжини текказурман.

 

Имом Нававийнинг оталари қуйидагича ҳикоя қилади.

Ўғлим Яҳё ёнимда ухлар эди. Ўшанда у етти ёшга етган эди. Рамазоннинг 27 кечаси эди. Тахминан туннинг ярми эди. У: «Эй отажон, ҳовлини тўлдириб юборган мана бу ёғду нима?» деб қолди. Мен ва оила аъзоларимиз уйғониб қарасак ҳеч нарса кўринмади. Билсак, ўша кеча қадр кечаси экан.

Марокуший айтади. Шайх Муҳиддинни Наво қишлоғида кўрдим. Ўшанда у 10 ёшда эди. Болалар уни бирга ўйин ўйнаш учун мажбурлашар эди. У эса, йиғлаб, улардан қочар эди. У шу ҳолатида ҳам Қуръон тиловат қилар эди. Ўшанда у менинг қалбимга кириб қолган эди. Отаси уни дўконга олиб борар, у эса, Қуръондан чалғитгани учун олди-сотдига машғул бўлмас эди. Мен унинг Қуръон устози олдига келиб: «Бу боладан келажакда ўз замонасининг забардаст олими ва зоҳиди бўлиши умид қилинади. Одамлар бундан ҳали кўп фойдаланади», деб насиҳат қилдим. У эса: «Сиз мунажжиммисиз?» деди. Мен: «Йўқ мунажжим эмасман, лекин Аллоҳ мени шундай гапиртирди», дедим. Буни отасига айтилган эди, оталари ўғилларини Қуръонни хатм қилишига кўп рағбат қилди. Ўшанда энди балоғатга етгандилар

Шайх Муҳйиддин айтдилар.

«Ёшим 18 га борганида отам мени 649-ҳижрий санада Димашққа олиб бордилар. Равоҳийя мадрасасида истиқомат қилдим. У ерда икки йил қолдим. Ўша давр мобайнида ерга ёнбағримни қўймадим. Озуқам мадрасадаги овқат бўлди. «Танбеҳ» китобини тўрт ярим ойда ёд олдим. «Муҳаззаб» китобидаги чорак ибодат қисмини ёд олдим. Шайхимиз, олим, зоҳид Камолиддин Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий Шофеъий китобларини шарҳлаб, тасҳиҳ қилиб, у кишини лозим тутган эдим. У киши илмга машғул бўлганимни, у кишини лозим тутганимни, одамларга қўшилмаслигимни кўргач мени қаттиқ яхши кўриб қолдилар. У киши ўтган дарсни аксар жамоаларга такрор қилиб беришимга таъйинладилар. 51-ҳижрий сана бўлганида, отам билан бирга ҳаж қилдим. Арафотда туриш жумага тўғри келган эди. Сафаримиз Ражаб ойининг аввалида бўлган эди. Мадинада икки ярим ой турдим».

Имом Нававийнинг дадалари айтадилар.

«Биз Наво қишлоғидан сафар қилгани чиққанимизда, Яҳёни шамоллаш тутди. То арафотга келгунича у касаллик аримади. Яҳё бесабрлик қилмади. Ҳаж амалларини бажариб, Наво қишлоғига ғам етиб келдик. Димашққа тушганида Аллоҳ унга илм ато қилган эди».

Имом Нававий айтдилар.

«Мен ҳар куни, ҳар турлик устозлардан 12 хил дарс ўрганар эдим. «Васит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «ал-Жамъу байнас саҳиҳайн» китобидан битта дарс, «Саҳиҳул муслим»дан битта дарс, Ибн Жиннийнинг наҳв фанидаги «Лумаъ» китобидан битта дарс, Ибн Сиккитнинг луғатга оид «Ислаҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарфдан битта дарс, усулул фиқҳдан битта дарс, гоҳида Абу Исҳоқнинг «Лумаъ» китобидан, гоҳида Фахриддин Розийнинг «Мунтахаб» китобидан ва «Асмаур рижол»дан битта дарс, усулуд диндан битта дарс ўтардим. Бунга тааллуқли барча нарсаларга таълиқ ёзардим, мушкил жойларини шарҳлардим, ибораларни ёритар эдим, луғатларни зобт қилар эдим. Ундан ташқари «ар-Рофеъий»дан ҳам дарс ўқирдим. Аллоҳ таоло вақтим ва машғулотимга барака бериб, бунда менга ёрдам ато қилган эди. Бир гал тиб илмига қизиқишим ортиб қолиб «Қонун» китобини сотиб олдим. Шундан кейин қалбим қоронғулашиб қолди. Бир неча кун ҳеч қандай иш қила олмай қолдим. Ўша заҳоти у китобни сотиб юборган эдим, яна асл ҳолатимга қайтдим».

Имом Нававий машғулоти кўп, илм, ибодат ва тасниф сабаб тунда бедор бўлувчи киши эдилар. Йўлда ҳам вақтларини зое қилмасдилар. Баъзи уламолар бу кишини ҳаммомга кам кириши, кам овқат ейиши ва кам кийинишини кўриб, танбеҳ беришгани ва: «Бирор касалликка чалиниб, мақсадларингга эриша олмайсан», деб айтишганида, у зот: «Фалончи рўза тутиб, ҳатто суяклари кўкариб кетган экан», деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз айтган нарсаларга у киши парво қилмаслиги билинди.

Баъзи ҳамроҳлари озуқаланиб олишлари учун бодринг пўстлоғини арчиб, узатишганида, у зот уни ейишдан бош тортдилар ва: «Танам намланиб, уйқуни жалб қилишидан қўрқаман», деб жавоб бердилар.

У зот кун бўйи емасдан фақат хуфтондан кейин озгина нарса еб олардилар. Саҳарда озгина сув ичиб олардилар. Димашқнинг мевасидан емасдилар. Бу ҳақда сўралганида у зот: «Чунки Димашқдаги аксар ерлар вақф ва ҳажр қилинган ерлардир. У ердаги нарсаларни фақат умумманфаат юзасидан тасарруф қилиш жоиз. Бу хусусда уламоларнинг ихтилофи бор. Ким жоиз деган бўлса ҳам етим-есир ва камбағалларнинг манфаати учунгина жоиз деган. Одамлар эса бу фатвонинг мингдан биригагина амал қилишади холос. Буни ейишга нафсим қандай шод бўлсин», дедилар.

У зот ўз қишлоқларидаги ота-оналари ҳузуридан келган нарсанигина ер эдилар. Бирор кишидан бирор нарсани қабул қилмасдилар. Фақат дини ва тақвоси ишончли бўлсагина ундан тановул қилардилар.

 

Иснавий айтдилар.

«Имом Нававий оила қурмаганлар. У зот яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ ва амирларга ҳам тик боқа олардилар. Подшоҳ Зоҳир: «Мен имом Нававийдан қўрқар эдим», деб айтган».

Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий икки марта ҳаж қилганлар. Шайх Шиҳобиддин Абу Шомадан кейин Ашрафийя номли дорул ҳадисга бош мударрис этиб таъйинланганлар. То вафот этгунларига қадар у ердан маош олмаганлар. У зот пахтадан тўқилган кийим ва Сахтиёнийя салласини кияр эдилар. Соқолларида оқ туклар бўлиб, ўзлари фақиҳлар билан бўладиган баҳсларда сокин ва виқорда бўлардилар.

Шайх Валийюддин Абулҳасан Алий айтдилар. Мен оёғимда яллиғланиш сабаб бемор эдим. Имом Нававий мени зиёрат қилиб кўргани келдилар. Ҳузуримда ўтиргач сабр ҳақида гапира бошладилар. Гапирганлари сари оз-оздан оғриқ кета бошлади. У зот гапиришда давом этдилар, охири бориб ҳеч оғримагандек оғриқдан ҳеч бир асорат қолмади. Бундан аввал оғриқ қаттиқлигидан тунда ухлай олмай қолган эдим. Билдимки, оғриқни барҳам топиши у зотнинг баракотлари сабаб эди.

 

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.

  1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:

  1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.
  2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.
  3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий.
  4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.
  5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий.
  6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).
  7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.
  8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.
  9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.
  10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.
  11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.
  12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.
  13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.
  14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.
  15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.
  16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.
  17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.
  18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.
  19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.
  20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.
  21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.
  22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.

 

Энг яқин шогирдлари аллома Алоуддин ибн Аттор зикр қилишларича, баъзи солиҳлар имом Нававийни тушида қутблардан бири эканларини кўрган экан. Ўзларидан бу нарсани очиқлашни сўрашганида, у зот яширган эканлар. Валлоҳу аълам!

Мен вафот топишларидан чамаси икки ой олдин ўтирган эдим, бир фақиҳ келиб, ҳузурларига кирдида: «Фалончи шайх сизга салом айтди ва мана бу кўзачани мендан бериб юборди», деди. Имом Нававий уни қабул қилдилар ва уни менга бериб, эҳтиёжлар турадиган жойга қўйишимни буюрдилар. Уни қабул этганларидан таажжубга тушсам, мендаги таажжубни ҳис қилиб: «Менга баъзи камбағаллар баланд пошналик этик ва мана бу кўзани жўнатишибди. Бу сафар қуролларидир», дедилар. Озгина кун ўтгач яна ҳузурларида турсам у зот: «Мен учун сафар қилишга изн берилди», дедилар. Мен: «Қанақасига сизга изн берилди?» десам, у зот: «Бир пайт мен шу ерда, (яъни Равоҳийя мадрасасидаги хонамда) ўтирган эдим, очиқ ҳавода бир шахс ўтиб қолди. Олд тарафида нур таратувчи ёруғлик, қиблага юзланган ҳолда мадрасанинг ғарбидан шарқига ишора қилиб: «Байтул мақдиснинг зиёрати учун ўрнингдан тур, деб айтди», дедилар. Мен имом Нававийнинг ушбу сўзларини ибодат сафарига йўйдим. Қарасам у ҳақиқий сафар экан. Сўнгра имом Нававий менга: «Қани ўрнингдан турчи, яқинларимиз ва ҳамроҳларимиз билан хайрлашамиз», дедилар. Биз у киши билан чиқиб, баъзи устозлари кўмилган қабристонга бориб, уларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилиб, йиғладилар. Кейин тирик дўстларини зиёрат қилдилар. Сўнгра ўша куни Наво қишлоғига сафар қилдилар. Қуддусни ва Халил алайҳиссаломни ҳам зиёрат қилдилар. Сўнгра Наво қишлоғига қайтиб, оталари уйини зиёрат қилгач касалликка чалиндилар. Чоршанба куни, туннинг охирги учдан бирида, Ражаб ойининг 24-сида, 676-ҳижрий санада вафот топдилар. Қабрлари машҳур жойда, одамлар у ерни зиёрат қилишади.

Оила қариндошлари қабрлари устига қубба қуришни хоҳлашганида, аммаларининг тушларига кириб, иним ва жамоадагиларга айтинг, бундай қилишмасин, деб айтдилар. Қавми қариндошлар ҳар қачон қабр устига бирор бино қуришмоқчи бўлса ўша қуришган нарса бузилиб кетаверар эди. Охири бино қуришдан тўхташди. Фақат қабр атрофини ҳайвон ва бошқа нарсалар кирмаслиги учун тош билан ўраб қўйишди.

Аллоҳ у зотни раҳматига олиб, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Ҳадис 5

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:18

5- وَعَنْ أَميرِ الْمُؤْمِنِينَ أَبي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ بْن نُفَيْلِ بْنِ عَبْدِ الْعُزَّى بْنِ رِيَاحِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ قُرْطِ بْنِ رَزَاحِ بْنِ عَدِيِّ بْن كَعْبِ بْنِ لُؤَيِّ بْنِ غَالِبٍ القُرَشِيِّ العَدَوِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ يقُولُ: «إنَّما الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى، فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ ورَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللهِ وَرَسُولِهِ، وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا، أَوِ امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إلَيْهِ» متَّفَقٌ على صحَّتِه، رَوَاهُ إِمَامَا الْمُحَدِّثِينَ: أَبُو عَبْدِ اللهِ مُحَمَّدُ بنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ إِبْرَاهِيمَ بْنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ برْدِزْبَهْ الْجُعْفِيُّ الْبُخَارِيُّ، وَأَبُو الحُسَيْنِ مُسْلمُ بْنُ الْحَجَّاجِ بْنِ مُسْلِمٍ القُشَيْريُّ  النَّيْسَابُوريُّ رَضِيَ الله عَنْهُمَا في «كِتَابَيهِمَا» اللَّذَيْنِ هُمَا أَصَحُّ الْكُتُبِ الْمُصَنَّفَةِ [خ 1، م 1907].

5. Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлса, Аллоҳ ва расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлса, демак, унинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир, деганларини эшитдим».

 

Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки саҳиҳ китобларида ривоят қилишди.

بسم الله الرحمن الرحيم

 1-بَابُ الإِخْلَاصِ وَإِحْضَارِ النِّيَّةِ فِي جَمِيعِ الأَعْمَالِ وَالأَقْوَالِ وَالأَحْوَالِ البَارِزَةِ وَالخَفِيَّةِ

 1- боб

Барча амаллар, сўзлар ва махфий ҳамда ошкора ҳолларда ихлос билан ният зарурлиги ҳақида

 

قَالَ الله تعالى:  {وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ}  .

وقَالَ تعالى:  {لَنْ يَنَالَ اللهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ} .

وقَالَ تعالى:  {قُلْ إِنْ تُخْفُوا مَا فِي صُدُورِكُمْ أَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللهُ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ}.

Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир». (Баййина сураси, 5-оят).

«Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж сураси 37-оят);

«Айтинг (эй Муҳаммад), дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ инкор қилинг, Аллоҳ уни билур ва (шунингдек) У зот осмонлар ва ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» (Оли Имрон сураси, 29-оят), деб айтган.

Ҳадис 4

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:15

4 - وَأَنَّهُ قَالَ لِعَليٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «فَوَاللهِ، لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمِ». [خ 3009- م 2406].

 

  1. Яна у зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг* бўлишидан яхшидир », дедилар».

 

* Ўша пайтда араблар учун энг гўзал ва мўътабар мулк айни етилиб, қизғиш тусга кирган туя ҳисобланган. Шунинг учун сўнгги жумлани «қизил туяларинг бўлиши» деб ҳам, «ана шундай қимматбаҳо мулкни садақа қилишдан яхши» деб ҳам тушунса бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан «Уларни ўлдирганингдан кўра уларнинг Исломга киришига сабаб бўлганинг яхши, шундай қил», демоқчилар. Исломда бир номусулмон инсоннинг мусулмон бўлишига сабаб бўлиш ана шундай улкан савобли иш ўлароқ тарғиб қилиниши билан бирга, бу иш тушунтириш, таклиф қилиш услублари билан амалга оширилиши, мажбурлаш билан бўлмаслиги қаттиқ уқтирилади. Аллоҳ таоло Ўз Расулига бу борада қуйидагиларни айтган: «Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эди. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?!» (Юнус сураси, 99-оят)

 

Мен саҳиҳ ҳадислардан мухтасар ҳолда жамламоқни маъқул деб топдим. Бунда охиратга бўлган йўлни ўз ичига олган нарсалар ва ботиний ҳамда зоҳирий одобларни ўз ичига олган нарсалар, тарғиб ва қўрқитувчи ҳамда бундан бошқа соликларни одоб турларини ўзида акс эттирган зуҳдга тааллуқли ҳадислар, нафслар риёзати, ахлоқларни сайқаллаш, қалблар мусаффолиги ва муолажаси, аъзоларни муҳофаза қилиш, уларнинг эгри нуқталарини кетказиш ва бундан бошқа орифларнинг мақсадлари тўпланган.

Мен бунда возиҳот бўлган саҳиҳ ҳадисларни зикр этишни лозим топдим. Бундан ташқари Қуръони карим оятларини ҳар бир бобнинг аввалида келтириб, мавзуга тааллуқли машҳур ва саҳиҳ китобларни унга қўшимча қилдим. Зобт ёки махфий маъноларни шарҳлашда муҳтож бўлинадиган ажойиб танбеҳларни истифода қилдим. Агар ҳадиснинг охирида «Муттафақун алайҳ» десам, демак, унинг маъноси имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилдилар, деганидир.

 Ушбу китоб ўқувчиларга манзур бўлиб, яхшиликларга буюриб, қабоҳат ва ҳалокатга олиб борувчи амалларга тўсиқ бўлиб қолишини умид қиламан. Мен ушбу китобни ўқиб, бирор нарса наф олганлардан ўзим учун, ота-онамга, устозларим, бошқа аҳбобларим ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилишларини сўраб қоламан.

ал‑Карим сифатли Аллоҳга суянаман, Унга ўзимни топшириб, таянаман, кифоячим Аллоҳ, У мунча ҳам яхши вакил, ал‑Азиз ва ал‑Ҳаким сифатли Зотдан бошқа куч-қувват йўқдир.

Ҳадис 3

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:15

3- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيئًا». [م 2674 – د 4609 – حم 2/397].

 

  1. Яна у зот: «Ким яхшиликка чақирса, ўзига эргашганларнинг ажрича унга ҳам ажр ёзилиб туради ва бу уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди», деганлар.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.

Ҳадис 2

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:14

2- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». [م 1893].

 

  1. Яна у зот: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга худди ўшани қилганнинг ажридек ажр бордир», деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Ҳадис 1

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:13

1- «وَاللهُ فِي عَوْنِ العَبْدِ مَا كَانَ العَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ». [م 2699 – د 4946 – ت 1425].

 

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда: «Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади», деб айтилган саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Риёзус солиҳийн шарҳи муқаддима

Written by Душанба, 21 Феврал 2022 17:11

بسم الله الرحمن الرحيم

 

وَمَا تَوفِيقِي إلَّا بِاللهِ عَلَيهِ تَوَكَّلْتُ

رَبِّ يَسِّرْ وَأَعِنْ

[خُطْبَةُ الْكِتَابِ]

 

مقـــدمة  المؤلف

 

الحَمْدُ للهِ الوَاحِدِ القَهَّارِ، العَزِيزِ الغَفَّارِ، مُكَوِّرِ اللَّيْلِ عَلَى النَّهَارِ، تَذْكِرَةً لأُولِي القُلُوبِ وَالأَبْصَارِ، وَتَبْصِرَةً لِذَوِي الأَلْبَابِ وَالاِعْتِبَارِ، الَّذِي أَيْقَظَ مِنْ خَلْقِهِ مَنِ اصْطَفَاهُ فَزَهَّدَهُمْ فِي هَذِهِ الدَّارِ، وَشَغَلَهُمْ بِمُرَاقَبَتِهِ وَإِدَامَةِ الأَفْكَارِ، وَمُلاَزَمَةِ الإِتِّعَاظِ وَالإدِّكَارِ، وَوَفَّقَهُمْ للدُّؤُوبِ فِي طَاعَتِهِ، وَالتَّأَهُّبِ لِدَارِ القَرَارِ، وَالْحَذَرِ مِمَّا يُسْخِطُهُ وَيُوجِبُ دَارَ البَوَارِ، وَالْمُحَافَظَةِ عَلَى ذَلِكَ مَعَ تَغَايُرِ الأَحْوَالِ وَالأَطْوَارِ‏.‏ أَحْمَدُهُ أَبْلَغَ حَمْدٍ وَأَزْكَاهُ وَأَشْمَلَهُ وَأَنْمَاهُ‏.

وَأَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ البَرُّ الكَرِيمُ، الرَّؤُوفُ الرَّحِيمُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَحَبِيبُهُ وَخَلِيلُهُ، الْهَادِي إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ، وَالدَّاعِي إِلَى دِينٍ قَوِيمٍ‏.‏ صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلَامُهُ عَلَيهِ وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيِّينَ، وَآلِ كُلٍّ، وَسَائِرِ الصَّالِحِينَ‏.

أَمَّا بَعْدُ‏:‏

فَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى‏:‏ ‏{‏وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالإنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ * مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ‏}‏ ‏[‏الذاريات‏:‏ 56، 57‏]‏ وَهَذَا تَصْرِيحٌ بِأَنَّهُمْ خُلِقُوا لِلْعِبَادَةِ، فَحَقَّ عَلَيْهِمُ الإعْتِنَاءُ بِمَا خُلِقُوا لَهُ وَالإِعْرَاضُ عَنْ حُظُوظِ الدُّنْيَا بِالزَّهَادَةِ، فَإِنَّهَا دَارُ نَفَادٍ لَا مَحَلُّ إِخْلَادٍ، وَمَرْكَبُ عُبُورٍ لَا مَنْزِلُ حُبُورٍ، وَمَشْرَعُ انْفِصَامٍ، لَا مَوطِنُ دَوَامٍ‏.‏ فَلِهَذَا: كَانَ الأَيْقَاظُ مِنْ أَهْلِهَا هُمُ العُبَّادُ، وَأَعْقَلُ النَّاسِ فِيهَا هُمُ الزُّهَّادُ‏.‏ قَالَ اللهُ تَعَالَى‏:‏

{إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْأَنْعَامُ حَتَّى إِذَا أَخَذَتِ الْأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَا أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلًا أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ. كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ‏}‏ ‏[‏ يونس‏:‏ 24‏]‏

والآيَاتُ فِي هَذَا الْمَعْنَى كَثِيرَةٌ وَلَقَدْ أَحْسَنَ القَائِلُ‏:‏

 

إنَّ للهِ عِبَادًا فُطَـــنَا

طَلَّقُوا الدُّنْيَا وَخَافُوا الفِتَنَـا

نَظَرُوا فِيهَا فَلَمَّا عَلِمُوا

أَنَّهَا لَيْسَتْ لِحَيٍّ وَطَنًـــا

جَعَلُوهَا لُجَّةً وَاتَّخَـذُوا

صَالِحَ الأَعْمَالِ فِيهَا سُفُنَا

 

فَإِذَا كَانَ حَالُهَا مَا وَصَفْتُهُ، وَحَالُنَا وَمَا خُلِقْنَا لَهُ مَا قَدَّمْتُهُ؛ فَحَقٌّ عَلَى الْمُكَلَّفِ أَنْ يَذْهَبَ بِنَفْسِهِ مَذْهَبَ الأَخْيَارِ، وَيَسْلُكَ مَسْلَكَ أُولِي النُّهَى وَالأَبْصَارِ، وَيَتَأَهَّبَ لِمَا أَشَرْتُ إِلَيهِ، وَيَهْتَمَّ بِمَا نَبَّهْتُ عَلَيهِ. وَأَصْوَبُ طَرِيقٍ لَهُ فِي ذَلِكَ، وَأَرشَدُ مَا يَسْلُكُهُ مِنَ الْمَسَالِكِ، التَّأَدُّبُ بمَا صَحَّ عَنْ نَبِيِّنَا سَيِّدِ الأَوَّلِينَ وَالآخِرِينَ، وَأَكْرَمِ السَّابِقِينَ واللَاحِقِينَ، صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلَامُهُ عَلَيهِ وَعَلَى سَائِرِ النَّبيِّينَ. وَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى} [المائدة-2]

وَصَحَّ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قالَ:

1- «وَاللهُ فِي عَوْنِ العَبْدِ مَا كَانَ العَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ» [م 2699 – د 4946 – ت 1425].

2- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». [م 1893].

3- وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيئًا». [م 2674 – د 4609 – حم 2/397].

4 - وَأَنَّهُ قَالَ لِعَليٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «فَوَاللهِ، لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمِ». [خ 3009- م 2406].

فَرَأَيتُ أَنْ أَجْمَعَ مُخْتَصَرًا مِنَ الأَحَادِيثِ الصَّحِيحَةِ، مُشْتَمِلًا عَلَى مَا يكُونُ طَرِيقًا لِصَاحِبِهِ إِلَى الآخِرَةِ، وَمُحَصِّلًا لآدَابِهِ البَاطِنَةِ وَالظَّاهِرَةِ، جَامِعًا للتَّرْغِيبِ وَالتَّرْهِيبِ، وَسَائِرِ أَنْوَاعِ آدَابِ السَّالِكِينَ: مِنْ أَحَادِيثِ الزُّهْدِ وَرِيَاضَاتِ النُّفُوسِ، وَتَهْذِيبِ الأَخْلَاقِ، وَطَهَارَاتِ القُلُوبِ وَعِلَاجِهَا، وَصِيَانَةِ الجَوَارِحِ وَإِزَالَةِ اعْوِجَاجِهَا، وَغَيرِ ذَلِكَ مِنْ مَقَاصِدِ الْعَارفِينَ.

وَأَلتَزِمُ فِيهِ أَنْ لَا أَذْكُرَ إلَّا حَدِيثًا صَحِيحًا مِنَ الْوَاضِحَاتِ، مُضَافًا إِلَى الْكُتُبِ الصَّحِيحَةِ الْمَشْهُورَاتِ، وَأُصَدِّرُ الأَبْوَابَ مِنَ الْقُرْآنِ الْعَزِيزِ بِآيَاتٍ كَرِيمَاتٍ، وَأُوَشِّحَ مَا يَحْتَاجُ إِلَى ضَبْطٍ أَوْ شَرْحِ مَعْنًى خَفِيٍّ بِنَفَائِسَ مِنَ التَّنْبِيهَاتِ. وَإِذَا قُلْتُ فِي آخِرِ حَدِيثٍ: مُتَّفَقٌ عَلَيهِ فَمَعْنَاهُ: رَوَاهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

وَأَرجُو - إنْ تَمَّ هَذَا الْكِتَابُ - أَنْ يَكُونَ سَائِقًا للمُعْتَنِي بِهِ إِلَى الْخَيْرَاتِ، حَاجِزًا لَهُ عَنْ أَنْواعِ الْقَبَائِحِ وَالْمُهْلِكَاتِ، وَأَنَا سَائِلٌ أَخًا انْتَفَعَ بِشَيءٍ مِنْهُ أَنْ يَدْعُوَ لِي، وَلِوَالِدَيَّ، وَمَشَايِخِي، وَسَائِرِ أَحْبَابِنَا، وَالْمُسْلِمِينَ أَجْمَعِينَ.

وَعَلَى اللهِ الكَريمِ اعْتِمَادِي، وَإِلَيْهِ تَفْوِيضِي وَاسْتِنَادِي، وَحَسْبِيَ اللهُ وَنِعْمَ الوَكِيلُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ.

 

Ал‑ Воҳид, ал‑Қаҳҳор, ал‑Азиз, ал‑Ғаффор сифатли Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кечани кундузга киритувчи, қалблар ва қалб кўз эгаларига эслатма, ақл ва эътибор эгаларига кўрсатма бердики, халқидан танлаб олганларни уйғотди, ушбу дунё ҳовлисида зоҳид қилди, муроқаба, фикр саботлиги, ваъз‑насиҳатни унутмасдан лозим тутувчи, тоатида одатга муваффақ, қарор диёри охиратга тайёрланувчи, жаҳаннам диёрини вожиб қилиб, ғазабини келтирадиган нарсалардан четланувчи, давр ва ҳолатлар ўзгаришига қарамасдан ана шу ҳолатни сақлаб қолувчи қилганига У Зотга ҳамд бўлсин! Унга ҳамдларнинг энг етуги, покизаси, қамровлиси, тараққий этувчиси бўлсин.

Ал-Барр, ал-Карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У, ар-Рауф ва ар-Роҳимдир. Ва яна гувоҳлик бераман, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, ҳабиби ва халилидирлар. Тўғри йўлдаги ҳидоятга йўлловчи, тўғри динга чақирувчидирлар. У зотга, бошқа пайғамбарларга, барчаларининг оилаларига ва бошқа солиҳларга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин!

Аммо баъд!

Батаҳқиқ Аллоҳ таоло: «Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим. Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман», деб айтган. (Зарият сураси, 56‑57‑ оятлар)

Мана шу оят, уларни ибодат қилишлари учун халқ қилинганларини очиқ‑ойдин баён этмоқда. Демак, инсонлар нима учун халқ қилинган бўлсалар ўша нарсага эътибор қаратмоқлари ва зоҳидлик билан дунё насибаларидан юз ўгирмоқлари ҳақлидир. Чунки, бу дунё фонийлик диёри бўлиб, абадий макон эмасдир. Ўтиб олиш учун миниладиган маркаб бўлиб, хурсанд бўлинадиган манзил эмас. Ажралиш маскани бўлиб, бардавомлик ўрни эмас. Ўша дунё аҳлининг энг уйғоқлари обидлар бўлиб, одамларнинг энг ақллиси зоҳидлардир.

Аллоҳ таоло: «Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатлаганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келади. Биз уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз». (Юнус сураси, 24-оят)

Бу маънодаги ворид бўлган оятлар кўпдир.

 

Мана бу шеърдаги сўзни айтувчи ҳам нақадар рост айтибди:

 

Ҳушёр ва закий бандалар асли,

Дунёни талоқ қилиб, фитнасидан қўрқарлар,

Дунёга қараб, фикр этишиб бир оз,

Тирикларга ватан эмаслигин биларлар,

Дунёни тубсиз уммон, деб билганлар ундан,

Солиҳ амалларин кема қилиб ўтарлар.

 

Демак, дунёнинг ҳолати мен васф қилгандек бўлса, бизнинг ҳолимиз эса юқорида айтган нарсам узра халқ этилган бўлса, мукаллаф кимсага ахёр ва яхшиларнинг йўлини тутмоғи ҳамда ақл-басират эгаларининг йўналишига тушиб, ишора қилган нарсаларимга тайёрланиб, огоҳ этган нарсаларимга эътиборли бўлмоғи ҳақлидир. Бунинг учун энг тўғри йўл ва одобланиш йўналишларининг энг расо бўлгани аввалгию, охиргиларни саййиди, олдингию, кейингиларнинг ҳурматлиси набийимиздан саҳиҳ ҳолда етиб келган ҳадиси шарифлар билан одобланмоқликдир. У зотга ва бошқа пайғамбарларга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин!

Аллоҳ таоло: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят), деб айтган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.