Риёзус солиҳийн шарҳи

Риёзус солиҳийн шарҳи (875)

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

 شرح

رياض الصالحين

تأليف: الإمام أبي زكريا يحيى بن شرف النووي الدمشقيّ

631 – 676 هـ

  

Риёзус солиҳийн шарҳи

 (Солиҳлар гулшани)

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

 Тошкент2021

Муаллиф ва унинг ушбу асари ҳақида

 

Шайх, имом, муҳаққиқ олим, ҳофизларнинг йўлбошчиси, авлиёларнинг байроқдори, кўплаб илм ва фанлар билимдони, манфаатли таснифотлар соҳиби, ўз жонини Аллоҳнинг дини нусрати учун тиккан, илм ва ибодат орасини жамлаган Аллоҳнинг ориф бандаларидан бири, парҳезкор, зоҳид, суннат ва динни тирилтирувчи Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф (ибн Муррий) ибн Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Ҳизом ал-Ҳизомий ан-Нававий, Димашқий, Шофеъийдир.

Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Бу зот Димашқнинг қишлоқларидан бири Навода 631-ҳижрий сана, муҳаррам ойининг ўртасидаги ўн кунликда дунёга келдилар. Наво билан Димашқ ораси икки марҳаладан озроқ масофадир. Ҳозирги пайтда 100 км атрофида.

Имом Заҳабий тарих китобларида «Наво» сўзида вов ҳарфидан кейин алиф бўлмайди, аммо уни қўйиш ҳам жоиз, деб айтдилар.

Шайх Тожуддин Субкий имом Нававий «Дорул ҳадис ашрафийя»га бош мударрис этиб таъйинланганларида қуйидаги шеърни битиб, унда Наво сўзига вов ҳарфидан кейин алифни киритганлар.

 

Дорулҳадисда узоқ қолиб, унинг атрофида кезиб овунаман.

Кошки Навовий қадами теккан жойга юзим лўнжини текказурман.

 

Имом Нававийнинг оталари қуйидагича ҳикоя қилади.

Ўғлим Яҳё ёнимда ухлар эди. Ўшанда у етти ёшга етган эди. Рамазоннинг 27 кечаси эди. Тахминан туннинг ярми эди. У: «Эй отажон, ҳовлини тўлдириб юборган мана бу ёғду нима?» деб қолди. Мен ва оила аъзоларимиз уйғониб қарасак ҳеч нарса кўринмади. Билсак, ўша кеча қадр кечаси экан.

Марокуший айтади. Шайх Муҳиддинни Наво қишлоғида кўрдим. Ўшанда у 10 ёшда эди. Болалар уни бирга ўйин ўйнаш учун мажбурлашар эди. У эса, йиғлаб, улардан қочар эди. У шу ҳолатида ҳам Қуръон тиловат қилар эди. Ўшанда у менинг қалбимга кириб қолган эди. Отаси уни дўконга олиб борар, у эса, Қуръондан чалғитгани учун олди-сотдига машғул бўлмас эди. Мен унинг Қуръон устози олдига келиб: «Бу боладан келажакда ўз замонасининг забардаст олими ва зоҳиди бўлиши умид қилинади. Одамлар бундан ҳали кўп фойдаланади», деб насиҳат қилдим. У эса: «Сиз мунажжиммисиз?» деди. Мен: «Йўқ мунажжим эмасман, лекин Аллоҳ мени шундай гапиртирди», дедим. Буни отасига айтилган эди, оталари ўғилларини Қуръонни хатм қилишига кўп рағбат қилди. Ўшанда энди балоғатга етгандилар

Шайх Муҳйиддин айтдилар.

«Ёшим 18 га борганида отам мени 649-ҳижрий санада Димашққа олиб бордилар. Равоҳийя мадрасасида истиқомат қилдим. У ерда икки йил қолдим. Ўша давр мобайнида ерга ёнбағримни қўймадим. Озуқам мадрасадаги овқат бўлди. «Танбеҳ» китобини тўрт ярим ойда ёд олдим. «Муҳаззаб» китобидаги чорак ибодат қисмини ёд олдим. Шайхимиз, олим, зоҳид Камолиддин Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий Шофеъий китобларини шарҳлаб, тасҳиҳ қилиб, у кишини лозим тутган эдим. У киши илмга машғул бўлганимни, у кишини лозим тутганимни, одамларга қўшилмаслигимни кўргач мени қаттиқ яхши кўриб қолдилар. У киши ўтган дарсни аксар жамоаларга такрор қилиб беришимга таъйинладилар. 51-ҳижрий сана бўлганида, отам билан бирга ҳаж қилдим. Арафотда туриш жумага тўғри келган эди. Сафаримиз Ражаб ойининг аввалида бўлган эди. Мадинада икки ярим ой турдим».

Имом Нававийнинг дадалари айтадилар.

«Биз Наво қишлоғидан сафар қилгани чиққанимизда, Яҳёни шамоллаш тутди. То арафотга келгунича у касаллик аримади. Яҳё бесабрлик қилмади. Ҳаж амалларини бажариб, Наво қишлоғига ғам етиб келдик. Димашққа тушганида Аллоҳ унга илм ато қилган эди».

Имом Нававий айтдилар.

«Мен ҳар куни, ҳар турлик устозлардан 12 хил дарс ўрганар эдим. «Васит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «ал-Жамъу байнас саҳиҳайн» китобидан битта дарс, «Саҳиҳул муслим»дан битта дарс, Ибн Жиннийнинг наҳв фанидаги «Лумаъ» китобидан битта дарс, Ибн Сиккитнинг луғатга оид «Ислаҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарфдан битта дарс, усулул фиқҳдан битта дарс, гоҳида Абу Исҳоқнинг «Лумаъ» китобидан, гоҳида Фахриддин Розийнинг «Мунтахаб» китобидан ва «Асмаур рижол»дан битта дарс, усулуд диндан битта дарс ўтардим. Бунга тааллуқли барча нарсаларга таълиқ ёзардим, мушкил жойларини шарҳлардим, ибораларни ёритар эдим, луғатларни зобт қилар эдим. Ундан ташқари «ар-Рофеъий»дан ҳам дарс ўқирдим. Аллоҳ таоло вақтим ва машғулотимга барака бериб, бунда менга ёрдам ато қилган эди. Бир гал тиб илмига қизиқишим ортиб қолиб «Қонун» китобини сотиб олдим. Шундан кейин қалбим қоронғулашиб қолди. Бир неча кун ҳеч қандай иш қила олмай қолдим. Ўша заҳоти у китобни сотиб юборган эдим, яна асл ҳолатимга қайтдим».

Имом Нававий машғулоти кўп, илм, ибодат ва тасниф сабаб тунда бедор бўлувчи киши эдилар. Йўлда ҳам вақтларини зое қилмасдилар. Баъзи уламолар бу кишини ҳаммомга кам кириши, кам овқат ейиши ва кам кийинишини кўриб, танбеҳ беришгани ва: «Бирор касалликка чалиниб, мақсадларингга эриша олмайсан», деб айтишганида, у зот: «Фалончи рўза тутиб, ҳатто суяклари кўкариб кетган экан», деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз айтган нарсаларга у киши парво қилмаслиги билинди.

Баъзи ҳамроҳлари озуқаланиб олишлари учун бодринг пўстлоғини арчиб, узатишганида, у зот уни ейишдан бош тортдилар ва: «Танам намланиб, уйқуни жалб қилишидан қўрқаман», деб жавоб бердилар.

У зот кун бўйи емасдан фақат хуфтондан кейин озгина нарса еб олардилар. Саҳарда озгина сув ичиб олардилар. Димашқнинг мевасидан емасдилар. Бу ҳақда сўралганида у зот: «Чунки Димашқдаги аксар ерлар вақф ва ҳажр қилинган ерлардир. У ердаги нарсаларни фақат умумманфаат юзасидан тасарруф қилиш жоиз. Бу хусусда уламоларнинг ихтилофи бор. Ким жоиз деган бўлса ҳам етим-есир ва камбағалларнинг манфаати учунгина жоиз деган. Одамлар эса бу фатвонинг мингдан биригагина амал қилишади холос. Буни ейишга нафсим қандай шод бўлсин», дедилар.

У зот ўз қишлоқларидаги ота-оналари ҳузуридан келган нарсанигина ер эдилар. Бирор кишидан бирор нарсани қабул қилмасдилар. Фақат дини ва тақвоси ишончли бўлсагина ундан тановул қилардилар.

 

Иснавий айтдилар.

«Имом Нававий оила қурмаганлар. У зот яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ ва амирларга ҳам тик боқа олардилар. Подшоҳ Зоҳир: «Мен имом Нававийдан қўрқар эдим», деб айтган».

Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий икки марта ҳаж қилганлар. Шайх Шиҳобиддин Абу Шомадан кейин Ашрафийя номли дорул ҳадисга бош мударрис этиб таъйинланганлар. То вафот этгунларига қадар у ердан маош олмаганлар. У зот пахтадан тўқилган кийим ва Сахтиёнийя салласини кияр эдилар. Соқолларида оқ туклар бўлиб, ўзлари фақиҳлар билан бўладиган баҳсларда сокин ва виқорда бўлардилар.

Шайх Валийюддин Абулҳасан Алий айтдилар. Мен оёғимда яллиғланиш сабаб бемор эдим. Имом Нававий мени зиёрат қилиб кўргани келдилар. Ҳузуримда ўтиргач сабр ҳақида гапира бошладилар. Гапирганлари сари оз-оздан оғриқ кета бошлади. У зот гапиришда давом этдилар, охири бориб ҳеч оғримагандек оғриқдан ҳеч бир асорат қолмади. Бундан аввал оғриқ қаттиқлигидан тунда ухлай олмай қолган эдим. Билдимки, оғриқни барҳам топиши у зотнинг баракотлари сабаб эди.

 

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.

  1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:

  1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.
  2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.
  3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий.
  4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.
  5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий.
  6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).
  7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.
  8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.
  9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.
  10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.
  11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.
  12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.
  13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.
  14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.
  15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.
  16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.
  17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.
  18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.
  19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.
  20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.
  21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.
  22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.

 

Энг яқин шогирдлари аллома Алоуддин ибн Аттор зикр қилишларича, баъзи солиҳлар имом Нававийни тушида қутблардан бири эканларини кўрган экан. Ўзларидан бу нарсани очиқлашни сўрашганида, у зот яширган эканлар. Валлоҳу аълам!

Мен вафот топишларидан чамаси икки ой олдин ўтирган эдим, бир фақиҳ келиб, ҳузурларига кирдида: «Фалончи шайх сизга салом айтди ва мана бу кўзачани мендан бериб юборди», деди. Имом Нававий уни қабул қилдилар ва уни менга бериб, эҳтиёжлар турадиган жойга қўйишимни буюрдилар. Уни қабул этганларидан таажжубга тушсам, мендаги таажжубни ҳис қилиб: «Менга баъзи камбағаллар баланд пошналик этик ва мана бу кўзани жўнатишибди. Бу сафар қуролларидир», дедилар. Озгина кун ўтгач яна ҳузурларида турсам у зот: «Мен учун сафар қилишга изн берилди», дедилар. Мен: «Қанақасига сизга изн берилди?» десам, у зот: «Бир пайт мен шу ерда, (яъни Равоҳийя мадрасасидаги хонамда) ўтирган эдим, очиқ ҳавода бир шахс ўтиб қолди. Олд тарафида нур таратувчи ёруғлик, қиблага юзланган ҳолда мадрасанинг ғарбидан шарқига ишора қилиб: «Байтул мақдиснинг зиёрати учун ўрнингдан тур, деб айтди», дедилар. Мен имом Нававийнинг ушбу сўзларини ибодат сафарига йўйдим. Қарасам у ҳақиқий сафар экан. Сўнгра имом Нававий менга: «Қани ўрнингдан турчи, яқинларимиз ва ҳамроҳларимиз билан хайрлашамиз», дедилар. Биз у киши билан чиқиб, баъзи устозлари кўмилган қабристонга бориб, уларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилиб, йиғладилар. Кейин тирик дўстларини зиёрат қилдилар. Сўнгра ўша куни Наво қишлоғига сафар қилдилар. Қуддусни ва Халил алайҳиссаломни ҳам зиёрат қилдилар. Сўнгра Наво қишлоғига қайтиб, оталари уйини зиёрат қилгач касалликка чалиндилар. Чоршанба куни, туннинг охирги учдан бирида, Ражаб ойининг 24-сида, 676-ҳижрий санада вафот топдилар. Қабрлари машҳур жойда, одамлар у ерни зиёрат қилишади.

Оила қариндошлари қабрлари устига қубба қуришни хоҳлашганида, аммаларининг тушларига кириб, иним ва жамоадагиларга айтинг, бундай қилишмасин, деб айтдилар. Қавми қариндошлар ҳар қачон қабр устига бирор бино қуришмоқчи бўлса ўша қуришган нарса бузилиб кетаверар эди. Охири бино қуришдан тўхташди. Фақат қабр атрофини ҳайвон ва бошқа нарсалар кирмаслиги учун тош билан ўраб қўйишди.

Аллоҳ у зотни раҳматига олиб, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Ҳадис 762

Written by Tuesday, 17 Май 2022 23:19

762 - وَعَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَأْكُلُ بِثَلَاثِ أَصَابِعَ، فَإِذا فَرغَ لَعِقَهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2032/132].

 

  1.  Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта бармоқлари билан еганларини кўрдим. Еб бўлгач бармоқларини ялардилар».

 Имом Муслим ривояти.

10- بَابُ اسْتِحْبَابِ الأَكْلِ بِثَلَاثِ أَصَابِعَ، وَاسْتِحْبَابِ لَعْقِ الأَصَابِعِ، وَكَرَاهَةِ مَسْحِهَا قَبْلَ لَعْقِهَا، وَاسْتِحْبَابِ لَعْقِ القَصْعَةِ وَأَخْذِ اللُّقْمَةِ الَّتِي تَسْقُطُ مِنْهُ وَأَكْلِهَا وَجَوَازِ مَسْحِهَا بَعْدَ اللَّعْقِ بِالسَّاعِدِ وَالقَدَمِ وَغَيْرِهَا

10-боб

Таомни учта бармоқ билан ейишнинг ва бармоқларни ялашнинг маҳбублиги ҳамда бармоқни ялашдан олдин сочиққа артишнинг кароҳияти ва лаганни ялашнинг ҳамда тўкилиб қолган луқмаларни ейишнинг маҳбублиги ҳамда бармоқларни ялагандан кейин билак, оёқ ва бундан бошқа аъзоларга суртишнинг жоизлиги ҳақида

 

761 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ طَعَاماً، فَلَا يَمسَحْ أَصَابِعَهُ حَتَّى يَلْعَقَهَا أَوْ يُلْعِقَهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5456، م 2031].

 

  1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз бирор таом еса, қўлини яламай [ёки ялатмай] туриб артмасин», дедилар».

 Муттафақун алайҳ.

Ҳадис 760

Written by Tuesday, 17 Май 2022 18:14

760 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَالِساً مُقْعِياً يَأْكُلُ تَمْراً رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2044].

«الْمُقْعِي» هُوَ الَّذِي يُلْصِقُ أَلْيَيْهِ بِالأَرْضِ، وَيَنْصِبُ سَاقَيْهِ.

 

 

  1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўтирган ҳолда* хурмо еяётганларини кўрганман».

 Имом Муслим ривояти.

 

* «Ўтирган ҳолда» деб таржима қилинган жумла матнда «муқъиан» деб келган бўлиб, кетини ерга қўйиб, болдирларини тик қилиб ўтиришни билдиради.

9 - بَابُ كَرَاهِيَةِ الأَكْلِ مُتَّكِئاً

9-боб

Суяниб ейишнинг кароҳияти ҳақида

 

759 - عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ وَهْبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا آكُلُ مُتَّكِئاً». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5398].

قَالَ الخَطَّابيُّ: الْمُتَّكِيءُ هُنا: هُوَ الجَالِسُ مُعْتَمِداً عَلَى وِطاءٍ تَحْتَهُ، قَالَ: وَأَرَادَ أَنَّهُ لَا يَقعُدُ عَلَى الْوِطَاءِ وَالْوَسَائِدِ كَفِعْلٍ مَنْ يُريدُ الإِكْثَارَ مِنَ الطَّعَامِ، بَلْ يَقْعُدُ مُسْتَوْفِزاً لَا مُسْتَوْطِئاً، وَيَأْكُلُ بُلْغَةً. هَذَا كَلَامُ الخَطَّابِي، وَأَشَارَ غَيْرُهُ إِلَى أَنَّ الْمُتَّكِيءَ: هُوَ الْمَائِلُ عَلَى جَنْبِهِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.

 

  1. Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен суяниб емайман», дедилар.

 Имом Бухорий ривояти.

 

Хаттобий айтдилар. Ҳадиснинг арабча лафзидаги «ал-Муттакий»дан мақсад — остидаги тўшакка яхши жойлашиб ўтиришдир. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таом кўп ейиш мақсадида ёстиқ ва бошқа нарсаларга суяниб ейувчилар каби эмас, балки омонат ўтириб кифоя қилгудек миқдорида ейман», дедилар. Бу Хаттобийнинг сўзлари эди. Лекин бошқалар «ал-Муттакий» бир томонга мойил бўлишдир, дейишди. Валлоҳу аълам!

Ҳадис 758

Written by Tuesday, 17 Май 2022 17:28

 758 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَصْعَةٌ يُقَالُ لَهَا: الْغَرَّاءُ، يَحْمِلُهَا أَرْبَعَةُ رِجَالٍ، فَلمَّا أَضْحَوا وَسَجَدُوا الضُّحَى أُتِي بِتِلْكَ الْقَصْعَةِ - يَعْنِي وَقَدْ ثُرِدَ فِيهَا - فَالتَفُّوا عَلَيهَا، فَلَمَّا كَثُرُوا جَثَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ أَعْرَابيٌّ: مَا هَذِهِ الجِلْسَةُ؟! قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ جَعَلَنِي عَبْداً كَرِيماً، وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّاراً عَنِيداً، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كُلُوا مِنْ حَوَالَيْهَا، وَدَعُوا ذِرْوَتَهَا يُبَارَكْ فِيهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدٍ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ [3773].

«ذِرْوَتَهَا» أَعْلَاهَا: بِكَسْرِ الذَّالِ وَضَمِّهَا.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳумо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт киши кўтарадиган ғарро деган лаганлари бор эди. Тонг отиб, зуҳо намозини ўқишгач, ўша лаганни олиб келишди. – Унда сарид* тайёрланган эди – Ҳамма лаганнинг атрофига ўтирди. Одам кўпайиб кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (жой торлигидан) чўккалаб ўтириб олдилар. Шунда бир аъробий: «Бу қандай ўтириш?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мени карамли қул қилиб яратди, дилозор, қайсар қилмади», дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тепасини қўйиб, атрофидан енглар, барака бўлади», дедилар».

 Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилдилар.

Ҳадис 757

Written by Tuesday, 17 Май 2022 17:27

 757 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْبَرَكَةُ تَنْزِلُ وَسَطَ الطَّعَامِ، فَكُلُوا مِنْ حَافَّتَيْهِ، وَلَا تَأْكُلُوا مِنْ وَسَطِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 3772، ت 1805].

 

 

  1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Барака таомнинг ўртасига тушади. Шундоқ экан унинг атрофидан енглар, унинг ўртасидан еманглар», деб айтдилар.

 

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деганлар.

 

8- بَابُ الأَمْرِ بِالأَكْلِ مِنْ جَانِبِ القَصْعَةِ، وَالنَّهْيِ عَنِ الأَكْلِ مِنْ وَسَطِهَا

8-боб

Лаганнинг атрофидаги овқатдан ейишга буйруқ. Унинг ўртасидаги овқатни ейишдан қайтариқ

 

756 - فِيهِ: قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ كَمَا سَبَقَ [برقم 752].

 

  1. Бу бобимизга юқорида ўтган 752-рақамдаги «Ва олдингдан егин!» деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ҳам келган.

7 - بَابُ مَا يَقُولُهُ وَيَفْعَلُهُ مَنْ يَأْكُلُ وَلَا يَشْبَعُ

7-боб

Еб тўймайдиган кишининг қилиши ва айтиши лозим бўлган нарсалар

 

755 - عَنْ وَحْشِيِّ بْنِ حَرْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ أَصْحَابَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّا نَأْكُلُ وَلَا نَشْبَعُ!! قَالَ: «فَلَعَلَّكُمْ تَفْتَرِقُونَ؟» قَالُوا: نَعَمْ. قَالَ: «فَاجْتَمِعُوا عَلَى طَعَامِكُمْ، وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ يُبَارَكْ لَكُمْ فِيهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3764].

 

  1. Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз таом еяпмиз, лекин тўймай қоляпмиз», дейишди. «Алоҳида-алоҳида еяётган бўлсангиз керак-да?» деган эдилар, «Ҳа», дейишди. «Таомингизни жамланиб, бисмиллаҳ айтиб енглар, шунда унга барака берилади», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.

6 - بَابُ النَّهْيِ عَنِ القِرَانِ بَيْنَ تَمْرَتَينِ وَنَحْوِهِمَا إِذَا أَكَلَ جَمَاعَةً إِلَّا بِإِذْنِ رِفْقَتِهِ

6-боб

Жамоат билан овқатланганда хурмо ва шунга ўхшаш меваларни бир луқмада иккитадан тановул қилишдан қайтариқ. Фақат атрофдаги биродарлар изни билангина жоизлиги ҳақида

 

754 - عَنْ جَبَلَةَ بْنِ سُحَيْمٍ قَالَ: أَصَابَنَا عَامُ سَنَةٍ مَعَ ابْنِ الزُّبَيْرِ، فَرُزِقْنَا تَمْراً، وَكَانَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَمُرُّ بِنَا وَنَحْنُ نَأْكُلُ، فَيَقُولُ: لَا تُقَارِنُوا؛ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الإقْرَانِ، ثُمَّ يَقُولُ: «إِلَّا أَنْ يَسْتَأْذِنَ الرَّجُلُ أَخَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5446، م 2045].

 

  1. Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизга ют* етди. Ибн Зубайр билан бирга эдик. Ўшанда у бизга хурмо улашди. Уни еяётганимизда Абдуллоҳ ибн Умар ёнимиздан ўтар ва: «Иккита-иккитадан еманглар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита-иккитадан ейишдан қайтарганлар», дер эди. Кейин: «Фақат киши биродаридан изн сўраса, мустасно», деб қўярди».

 Муттафақун алайҳ.

Ҳадис 753

Written by Tuesday, 17 Май 2022 17:21

753 - وَعَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَكَلَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِشِمَالِهِ، فَقَالَ: «كُلْ بِيَمِينِكَ» قَالَ: لَا أَسْتطِيعُ قَالَ: «لَا اسْتَطَعْتَ» مَا مَنَعَهُ إِلَّا الكِبْرُ!! فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيْهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2021 وسبق برقم 625].

 

  1. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан (овқат) еди. У зот: «Ўнг қўлинг билан егин!», дедилар. У: «(Ўнг қўлим билан) ея олмайман», деди. У зот: «Ея олмагин!», дедилар.

Бунга унинг кибригина йўл қўймаган эди. Шундан кейин уни (ўнг қўлини) оғзигача кўтара олмай қолди».

 Имом Муслим ривояти.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.